ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 05.09.2007 й. 18-0705/3494-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.09.2007 й.

N 18-0705/3494


(КЎЧИРМА)




Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин


Даъвогар - Косон туманидаги "Эшқулов Абдуназар-Қ" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Қарши шаҳар "Дунё-М" акциядорлик жамияти билан 2007 йил 17 февралда тузилган контрактация шартномасини бекор қилиб, жавобгардан 62226 сўм жарима, 60000 сўм пеня ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабини қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган 2007 йил 17 февралдаги шартномага кўра даъвогар жавобгарга 2007 йилда 12.8 тонна арпа маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини олган. Лекин даъвогар жавобгар унга шартномада белгиланган миқдорда уруғлик етказиб бермаганлигини важ қилиб кўрсатиб, тарафлар ўртасида тузилган контрактация шартномасини бекор қилишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 384-моддасининг иккинчи қисмида бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин деб кўрсатилган.

Бироқ, даъвогар томонидан мазкур моддий ҳуқуқ нормаси талабларига риоя этилмасдан, жавобгарга шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талабномани 2007 йил 15 мартда юбориб, ўттиз кунлик муддат ўтмасдан, яъни, 2007 йил 20 мартда вилоят хўжалик судига шартномани бекор қилиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Шунинг учун биринчи инстанция суди даъво аризасининг шартномани бекор қилиш тўғрисидаги қисмини асосли равишда кўрмасдан қолдирган.

Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2. б), 3.4-бандига кўра даъвогар уруғлик қийматининг 30 фоизини олдиндан тўлагандан сўнг уруғлик бериши белгиланган. Шартноманинг 2.1. б) бандига мувофиқ даъвогар уруғлик қийматининг 30 фоизини олдиндан тўлагандан сўнг жавобгардан уруғликни талаб қилишга ҳақли. Аммо, даъвогар уруғлик қийматининг 30 фоизини олдиндан тўламаган.

Бундай ҳолатда биринчи инстанция суди иш ҳолатларига тўғри баҳо бериб, даъвонинг уруғлик етказиб берилмаганлиги учун неустойка ундириш қисмини асосли равишда рад этган. Апелляция инстанцияси суди ҳам ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри тўхтамга келган.

Судлов ҳайъати, судлар томонидан ишни кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги сабабли, суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 3-сон













Время: 0.0218
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск