ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 23.05.2007 й. 10-0612/8392-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

23.05.2007 й.

N 10-0612/8392


(КЎЧИРМА)




Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас


"Қурилиштранс" акциядорлик жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Servis Saida" масъулияти чекланган жамиятдан 3993159 сўм асосий қарз, 1996580 сўм пеня ундиришни ва тарафлар ўртасида 2006 йил 2 январда тузилган 3-сонли ер ижараси шартномасини бекор қилишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 3993159 сўм асосий қарз ва 1996580 сўм пеня ундирилган. Даъво талабининг қолган қисми рад қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, 2006 йил 2 январдаги 3-сонли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги талаб ҳам қаноатлантирилган.

"Servis Saida" МЧЖ Олий хўжалик судига берган кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш, Тошкент шаҳар прокуратурасининг кассация протестида эса суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2006 йил 2 январда даъвогарга бириктирилган 24112 кв.м. ер участкасини ойига 610034 сўм ҳақ тўлаш эвазига жавобгарга ижарага бериш ҳақида 3-сонли шартнома тузилган. Ушбу шартнома талаблари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги учун даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 3993159 сўм асосий карз, 1996580 сўм пеня ундиришни ва тарафлар ўртасида 2006 йил 2 январда тузилган 3-сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган.

Биринчи инстанция суди жавобгардан 3993159 сўм асосий қарз ва 1996580 сўм пеня ундирган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг асосий қарз ва пеня ундириш қисмини ўзгаришсиз қолдириб, тарафлар ўртасида 2006 йил 2 январда тузилган 3-сонли ижара шартномасини бекор қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 61-моддаси иккинчи қисмида юридик шахслар ўзларига бириктириб қўйилган ерлардан туман ёки шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа юридик шахсларга, фуқароларга ер участкаларини вақтинча фойдаланишга беришлари мумкинлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасида қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги белгиланган.

Бу ҳолатда эса даъвогарга шаҳар ёки туман ҳокимликлари томонидан ерни ижарага бериш ҳақида қарор қабул қилинмаган. Шу сабабли судлов ҳайъати ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома юзасидан даъвогарнинг қарз, пеня ундириш ҳамда шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабларини асоссиз деб ҳисоблайди ва уларни рад этишни лозим топади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги сабабли апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, даъво талабларини тўлиқ рад этишни, кассация шикоятини тўлиқ, кассация протестини қисман қаноатлантиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 8-сон

















Время: 0.0143
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск