ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 17.04.2007 й. 10-0610/15536-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.04.2007 й.

N 10-0610/15536


(КЎЧИРМА)




Агар банк счётининг шартномасида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда (агар у банк операцияси куни ичида келиб тушган бўлса) пул маблағларини мижоз ҳисоб рақамига киритиши ёки унинг ҳисоб рақамидан ўтказиши шарт


"UFHH BIZNES" МЧЖ хўжалик судига мурожаат қилиб, АТИБ "Ипотекабанк" ва АТИБ "Ипотекабанк" Юнусобод филиалидан 11000000 сўм жарима ва 5000000 сўм маънавий зарар, жами 16000000 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. АТИБ "Ипотекабанк"дан 11000000 сўм жарима ундирилган. Даъвонинг маънавий зарарни ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларига кўра, "UFHH BIZNES" МЧЖ таъсисчиларининг умумий йиғилиши 2006 йил 16 октябрда жамият Устав фондини камайтириш, жамият таъсисчиси Ш.Салихованинг жамият Устав фондидаги 75500000 сўмлик улушидан 40000000 сўмни унга қайтариб бериш ҳақида қарор қабул қилган. Мазкур қарор асосида 2006 йил 24 октябрда жамият томонидан 16000000 сўмни Ш.Салихованинг банкда очилган шахсий ҳисоб дафтарчасига ўтказиб бериш ҳақида тўлов топшириқномаси тақдим этилган.

Банк томонидан ушбу топшириқнома асосида пул маблағи таъсисчининг ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказиб берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 15 апрелда 1122-рақам билан рўйхатдан ўтган "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низомнинг 3-бандига кўра, агар банк счётининг шартномасида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда (агар у банк операцияси куни ичида келиб тушган бўлса) пул маблағларини мижоз ҳисоб рақамига киритиши ёки унинг ҳисоб рақамидан ўтказиши шарт.

Тарафлар ўртасида тузилган 2005 йил 14 июлдаги 14/071-сонли банк ҳисоб рақамини очиш тўғрисидаги 14/071-сон шартноманинг 2.1.1-банди "б" кичик бандида банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечиктирмасдан мижознинг пул маблағларини унга тегишли бўлган бир ҳисоб рақамидан бошқа ҳисоб рақамига ва бошқа шахсларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш ҳақидаги топшириғини бажариш, шунингдек ҳисоб рақамига пул маблағи мавжуд бўлган ҳолда ҳисоб-китоб ҳужжатлари тўловини амалга ошириш мажбуриятини олган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 21 февралда 1044-рақам билан рўйхатдан ўтган "Ҳисобварақлар очиш, мижозлар ҳисобварақаларига маблағ ўтказиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонунларда назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш тартиби бўйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 6-бандига кўра қонунчиликда ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Банк томонидан даъвогарнинг тўлов топшириқномаси асосида пул маблағи ўтказишни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун биринчи инстанция суди ушбу Низом талабидан келиб чиқиб, АТИБ "Ипотекабанк"дан асосли равишда 11000000 сўм жарима ундирган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган мазкур ишда жамият таъсисчиси Ш.Салихованинг манфаати борлиги ва у учинчи шахс сифатида жалб этилиши лозимлиги ҳақидаги важ билан келиша олмайди. Чунки, ушбу низо даъвогар ва банк ўртасида тузилган шартнома юзасидан келиб чи??ан. Ш.Салихова эса мазкур шартномада тараф сифатида иштирок этмаган.

Банкнинг "UFHH BIZNES" МЧЖнинг Устав фондига киритилган ўзгартиришлар туман ҳокимлиги томонидан "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига зид равишда рўйхатга олинганлиги учун банк даъвогарнинг топшириқномасини ижро этмаганлиги ҳақидаги важини ҳам инобатга олиб бўлмайди. Чунки, банк мазкур ҳолатни исботловчи далилларни тақдим этмаган. Бундан ташқари, банк жамият Уставини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бузилганлиги тўлов топшириқномасини ижро этмаслик учун асос бўлишини ҳам исботлаб бермаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Судлов ҳайъати шаҳар хўжалик суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда асосли қарорлар қабул қилган деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 6-сон










Время: 0.0145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск