ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 15.01.2007 й. 13-0608/4069-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

15.01.2007 й.

N 13-0608/4069


(КЎЧИРМА)




Мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.


Даъвогар - Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси "Жиззахдонмаҳсулот" ОАЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - "Андижон биокимё заводи" ОАЖдан 700837576 сўм асосий қарз ва 218396356 сўм пеня ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, 700837576 сўм асосий қарз ва 21839635 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.

Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят бошқармаси кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.

Кассация инстанцияси суди кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этаётган ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Жиззахдонмаҳсулот" ОАЖ ва "Андижон биокимё заводи" ОАЖ ўртасида 2005 йил 7 июлда 19-сонли, 2005 йил 12 сентябрда 329-сонли, 2005 йил 1 октябрда 359-сонли, 2005 йил 24 ноябрда 392-сонли буғдой етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 664580 кг. миқдорда 717952420 сўмлик синфсиз буғдой етказиб берилган. Тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ва қабул қилиб олинган. Етказиб берилган маҳсулот учун 21567631 сўм тўлов амалга оширилган.

Биринчи инстанция суди етказиб берилган маҳсулот учун тўлов амалга оширилмаган деб ҳамда қарзни ундириш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни инобатга олмасдан, "Андижон биокимё заводи" ОАЖ дан "Жиззахдонмаҳсулот" ОАЖ фойдасига 700837576 сўм асосий қарз ва 21839635 сўм пеня ундириш тўғрисида барвақт хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди қарзни ундириш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни ҳамда "Андижон биокимё заводи" ОАЖ ва "Жиззахдонмаҳсулот" ОАЖ ўртасидаги ҳисоб-китоблар қилинганини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво талабларини рад қилиш ҳақида асосли хулосага келган.

Чунки, "Жиззахдонмаҳсулот" ОАЖ ва "Андижон биокимё заводи" ОАЖ ўртасидаги 485350000 сўм қарздорлик 2005 йил 22 декабрдаги 301-2-сонли ва 302-2-сонли "Қўрғонтепадонмаҳсулот" ОАЖ, "Андижон биокимё заводи" ОАЖ ва "Жиззахдонмаҳсулот" ОАЖ ўртасида тузилган қарзни ундириш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларга асосан ҳисоб-китоб қилинган. Қолган 216419784 сўм қарздорлик эса "Асакадонмаҳсулотлари" ОАЖ, "Андижон бокимё заводи" ОАЖ ва "Жиззахдонмаҳсулот" ОАЖ ўртасида 2006 йил 19 майда тузилган 21-сонли қарзни ундириш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномага асосан ҳисоб-китоб қилинган. Уч томонлама тузилган қарзни ундириш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномага асосан 722432759 сўм қарздорлик учинчи шахсга ўтказиб берилган.

Бундан ташқари, "Қўрғонтепадонмаҳсулот" ОАЖ раиси имзоси билан судга тақдим қилинган 2007 йил 12 январдаги 02/1-35-сонли маълумотномада 2005 йил 22 декабрдаги 301-2-сонли ва 302-2-сонли қарзни ундириш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар тўлиқ бажарилганлиги билдирилган.

Шунингдек қарзни ундириш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар қонуний кучда бўлиб, улар бекор қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 313-моддасига мувофиқ мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.

Ушбу Кодекснинг 315-моддасига асосан дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиши пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтиши, хусусан кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шу жумладан, тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 3-сон





















Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск