ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.07.2006 й. 18-0605/3172-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.07.2006 й.

N 18-0605/3172


(КЎЧИРМА)




Лойиҳа ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (лойиҳаловчи) буюртмачининг топшириғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.


Даъвогар - "Ўзўқувлойиҳа" масъулияти чекланган жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтидан 6210475 сўм ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Ўзўқувлойиҳа" МЧЖ билан Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ўртасида 2002 йил 31 октябрда 245-2002-сонли шартнома тузилган бўлиб, жамият жавобгарга 800 ўринли зални қайта таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаб бериш, институт эса бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларини бажариш мақсадида жавобгар томонидан 2002 йил 21 декабрда 2000000 сўм, 2003 йил 18 декабрда 2000000 сўм ва 2004 йил 16 февралда 2000000 сўм маблағ ўтказиб берилган. Бажарилган хизматлар тақвим иш режага асосан амалга оширилган. Томонлар ўртасида 2003 йил 30 декабрда тузилган далолатнома билан 12210475 сўмлик бажарилган ишлар қабул қилиб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 356-моддасида шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланиши кўрсатилган. Даъвогар ўз шартнома мажбуриятларини бажарган.

Биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини ўрганиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6210475 сўм ундириш тўғрисида асосли тўхтамга келган.

Тарафларнинг келишувига асосан биринчи босқич бўйича иш ва хизматлар кўрсатилган муддатларда бажарилган ва Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти томонидан қабул қилинган. Жавобгарнинг 2004 йил 14 июндаги 254-сонли факсограмма билан 2002 йил 31 октябрда 245-2002-сонли шартнома бир томонлама бекор қилинганлиги тўғрисидаги важи билан келишиб бўлмайди.

Чунки, Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин:

1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;

2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг қарори асослантирилган ҳамда қонуний қабул қилинган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятшш эса рад этишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 11-12-сон


















Время: 0.0090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск