ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 05.07.2006 й. 16-0606/356-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.07.2006 й.

N 16-0606/356


(КЎЧИРМА)




Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир ва исботлашдан озод қилинади.


Наманган вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари "Ўзэлектротерм" ОАЖ манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар - "Ўзинтеримпекс" ДАТСК билан "Ўзэлектротерм" ОАЖ ўртасида тузилган шартномани, Наманган вилоят Давлат мулк бошқармасининг буйруғини ва "Ўзинтеримпекс" ДАТСКга берилган мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи ордерни ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Жавобгар кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилиб, унда пахта толасини экспортга жўнатиш бўйича терминал Вазирлар Маҳкамасининг 240-сонли қарорига асосан ташкил қилинганлигини, шу сабабли даъвогарнинг Ровустон қишлоғида жойлашган бино ва иншоотлари шартнома асосида сотиб олинганлиги, акциядорларнинг 2002 йилдаги умумий йиғилиши қарорида ҳам омборхоналарни сотишга қарор қабул қилинганлигини, бундан ташқари, сотиб олинган объектга 2 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар сарфланганлигини кўрсатиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этишни сўраган.

Судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Ўзэлектротерм" ОАЖ акциядорларининг 2002 йил 28 июндаги умумий йиғилиши қарори ҳамда жамият кузатув кенгашининг 2003 йил 25 августдаги қарорига асосан жамият таркибида бўлган Ровустон қишлоғида жойлашган ишлаб чиқариш корпуси ва омборхоналари Наманган шаҳар хўжалик ҳисобидаги хусусийлаштиришга кўмаклашиш консалтинг марказининг хулосасига асосан 152963700 сўмга баҳоланган ҳолда "Ўзинтеримпекс" ДАТСКга 83069522 сўмга сотилган.

Жавобгарнинг Ровустон қишлоғидаги ишлаб чиқариш корпуси 152963700 млн. сўмга баҳоланган бўлсада, аммо тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасига асосан барча баҳоланган объектларнинг фақат бир қисмигина сотиб олинган ва уларнинг нархи консалтинг марказининг баҳолаш хулосасидан кам нархга сотиб олинмаган, деган важларини судлов ҳайъати асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг 2006 йил 17 мартдаги ҳукми билан "Ўзэлектротерм" ОАЖ мансабдор шахслари ва баҳоловчи мутахассисларнинг жамиятга тегишли мол-мулклар қийматини аниқлашдаги жиноий ҳаракатлари тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 60-моддасига асосан, жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган хукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир ва исботлашдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 123-моддасига асосан, алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса ундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Бундан ташқари, "Ўзэлектротерм" ОАЖ давлат тасарруфидан чиқарилган бўлиб, унинг хўжалик фаолиятига Давлат мулки бошқармасининг аралашишга ҳуқуқи бўлмаган. Шу сабабли, ОАЖнинг мулкига нисбатан буйруқ чиқарилиши ва мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери берилиши қонун талабларига зиддир. Мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери давлат мулки хусусийлаштирилганда ва давлат мулки давлат тасарруфидан чиқарилганда берилади. Бошқа ҳолларда эса, мулк ҳуқуқи Фуқаролик кодексининг 182-моддасига асосан вужудга келади.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун қонуний асослар мавжуд эмас деб, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 11-12-сон










Время: 0.0133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск