ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 22.06.2006 й. 23-0602/598-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.06.2006 й.

N 23-0602/598


(КЎЧИРМА)




Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ва унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.


Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси даъвогар - "Голден Хунтер" кўп тармоқли хусусий фирмаси манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ Нукус тумани филиалидан 4080810 сўм асосий қарз, 5637037 сўм пеня ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг 2006 йил 1 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4080810 сўм асосий қарз, 2042405 сўм пеня ундирилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Жавобгар томонидан ҳал қилув қарори билан ундирилган 4080810 сўм асосий қарз даъвогар - "Голден Хунтер" кўп тармоқли хусусий фирмасига тўланган. Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорининг неустойка қисмини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.

Даъвогарнинг даъво аризасидан кўринишича, "Голден Хунтер" кўп тармоқли хусусий фирмаси билан жавобгар - "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ Нукус тумани филиали ўртасида 2005 йил 15 октябрда рақами кўрсатилмаган пудрат шартномаси имзоланган бўлиб, ушбу шартнома шартларига биноан даъвогар туман филиалига қарашли бўлган кимё воситаларини сақлаш омборида мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини, жавобгар пудрат ишлари якунлари бўйича тузилган Ф-2 далолатномаларига имзо чекиб, 10 кун муддатда бажарилган ишлар учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан пудрат шартномасига асосан жами 8342410 сўмлик бажарилган ишларни жавобгар тараф ўзаро тузилган далолатномаларга биноан қабул қилиб олган.

Даъвогар - "Голден Хунтер" кўп тармоқли хусусий фирмаси раҳбарининг фикрича, жавобгар - "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ Нукус тумани филиали томонидан пудрат шартномаси шартлари бир томонлама бузилган. Жумладан, жавобгар тузилган шартнома бўйича келишилган иш ҳажмини "Голден Хунтер" кўп тармоқли хусусий фирмасидан тортиб олиб, бошқа пудратчиларга бериб юборган, фирма бажарган иш ҳақини ўз вақтида ҳисоб-китоб қилмаган. "Голден Хунтер" кўп тармоқли хусусий фирмаси билан пудрат шартномасини тузган "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ Нукус тумани филиали филиал сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарорига асосан қайта ташкил этилган. Филиал Низомида "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ Нукус туман филиали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига биноан юридик шахс ҳисобланмаслиги ва ўз фаолиятида Қорақалпоғистон Республикаси "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ томонидан берилган ишончнома асосида ҳаракат қилиши мумкинлиги белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ томонидан Нукус туман филиалига ишончнома берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддасида филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини бажарадиган алоҳида бўлинмаси эканлиги, юридик шахс ҳисобланмаслиги, ўзини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланиши ҳамда тасдиқланган Низомлар асосида иш олиб бориши, филиал раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланиб, унинг ишончномаси асосида фаолият юритиши лозимлиги белгиланган.

Қайд этилганлардан кўриниб турибдики, "Қишлоқхўжаликкимё" ОАЖ Нукус туман филиалининг Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 47-моддасига биноан жавобгар юридик шахс эмас ва шу сабабли суд идораларида мустақил жавобгар бўла олмайди.

Хўжалик судига юридик шахслар ўртасида келиб чиқаётган низолар тааллуқлидир. Бундай ҳолатда хўжалик суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 86-моддаси 1-бандига биноан мазкур хўжалик иши бўйича иш юритилиши тугатилиши лозим эди.

Шуларга асосан кассация судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг мазкур иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорини бекор қилишни, иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 10-сон



















Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск