ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.12.2005 й. 15-0503/6780-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.12.2005 й.

N 15-0503/6780


(КЎЧИРМА)




Талаб қилинаётган пеня миқдори қарздорнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиб деб топилса, камайтирилиши мумкин.


Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи судга мурожаат қилиб, "Андижон нефть базаси" унитар корхонасидан 393082168 сўм пеня ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 196541084 сўм пеня ундирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

"Андижон нефть базаси" унитар корхонаси кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилишни, Фарғона вилоят прокуратураси эса протестда ҳал қилув қарорини ўзгартиришни сўраган.

Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2004 йил 30 декабрда 456сб-сонли ва 2005 йил 11 майда 161сб-сонли шартномалар тузилган. Шартнома шартларига биноан даъвогар автобензин, дизель ёқилғиси ва бошқа нефть маҳсулотларини етказиб беришга, жавобгар эса ўз вақтида ҳақ тўлашга келишишган. Жавобгарнинг 2005 йил 1 апрель ҳолатига умумий қарзи 15638526082-89 сўмни ташкил қилиб, шундан 7861643360-04 сўм қарзнинг муддати ўтган. Жавобгар томонидан шартнома мажбурияти бажарилмаганлиги сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, шартнома мажбурияти бажарилмагани учун муддати ўтган қарздан 5 фоиз пеня ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишда жавобгарнинг шартнома шартларини бажармасликдаги айби тўлиқ исботланган, деган хулосага келиб, талаб қилинган пенянинг 50 фоизини ундирган. Аммо суд қарор қабул қилишда шартнома шартларини ва Ҳукумат комиссиясининг қарорини инобатга олмаган. Чунки, шартноманинг 6.2-бандида етказиб берилган маҳсулот учун "сотиб олувчи" 60 кундан кейин ҳақ тўламаса, тўланмаган суммадан "сотувчи"га ҳар бир кун учун 0,4 фоиздан, аммо умумий сумманинг 5 фоизи миқдорида жарима тўлаши кўрсатилган.

Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси йиғилишининг 2005 йил 13 апрелдаги 20-сонли баённомаси билан жавобгарнинг 2005 йил 1 январь ҳолатига мавжуд бўлган қарзларининг тўлов муддати 1 июлгача узайтирилган. Жавобгарнинг 2005 йил июлга қадар олган маҳсулоти учун муддати ўтган 7861643360-04 сўм қарзи мавжуд. Шу сабабли, шартномага кўра пеня тўлаш лозим бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, тўланиши лозим бўлган неустойка қарздорнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақлидир. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.

Судлов ҳайъати иш ҳолатларини, жавобгарнинг молиявий аҳволини, тўланиши лозим бўлган пеня қарздорнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, ҳар иккала тараф бир тизимга қарашли эканлигини ҳамда тарафларнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаб, пеня миқдорини 3930821 сўмгача камайтиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 8-сон

















Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск