ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 05.12.2005 й. 10-0511/7603-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.12.2005 й.

N 10-0511/7603


(КЎЧИРМА)




Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни бекор қилиш ҳақидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади.


"Нематилло невараси Асим" хусусий фирмаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Алгоритм-Малайзия компанияси" қўшма корхонасидан 3300000 сўм ундиришни ҳамда жавобгар билан 2005 йил 10 мартда тузилган маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан 660000 сўм зарар ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогар ўзининг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгартиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2005 йил 10 мартда 5-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар печенье ва макарон ишлаб чиқарадиган 2 та ускунани етказиб бериши, даъвогар эса уларнинг ҳақи - жами 3300000 сўмни ўз вақтида тўлаб бериши лозим бўлган.

Шартномани бажариш мақсадида даъвогар банкдан 3300000 сўм кредит олиб, жавобгар ҳисобига ўтказган ва 2 дона ускунани жавобгардан қабул қилиб олган. Лекин даъвогар ускуналарни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 446-моддасида кўрсатилган тартибда қабул қилиб олиш чораларини кўрмаган, яъни ускуналарнинг созлиги, ишлашга лойиқлигини тасдиқловчи тегишли тартибда тузилган қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган.

Даъвогар олинган ускуналарда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқара олмаган ва бу ҳақда жавобгарга маълум қилган.

Жавобгарнинг мутахассислари даъвогар манзилига келиб, ускунани кўздан кечирган ва уларни созлаб, ишлаб чиқаришга лойиқ қилиб берган. Бироқ кейинчалик даъвогар ускуналарни яна ишлата олмаган. Ускуналарнинг ишлатишга яроқсизлиги тўғрисида даъвогар томонидан тузилган далолатномага жавобан жавобгар ускуналарда ишлаш учун мутахассисларни ўқитиш лозимлигини ва буни даъвогар ўз зиммасига олишини билдирган.

Бироқ, даъвогар жавобгарнинг бундай жавобидан қаноатланмасдан ушбу даъво талаби билан судга мурожаат этган.

Даъвогар ускуналарни ишлата олмаганлигидан кўп миқдорда зарар кўрганлигини билдирган. Бироқ, мутахассиснинг ускуналар сифатсизлигини тасдиқловчи хулосасини келтирмаган.

Шундай бўлса ҳам биринчи ва апелляция инстанцияси судлари жавобгар томонидан ускуналар бир неча бор созланганлигини ҳамда даъвогарнинг ускуналарда бир ойдан ортиқ ишлай олмаганлигини эътиборга олиб, даъвогар кўрган зарарни қисман қоплаш ҳақида хулосага келган. Шунингдек, шартноманинг 5.2, 5.3-бандларида кўрсатилганидек, жавобгар маҳсулотнинг сифат кафолати муддатида аниқланган носозликларни тузатишни ўз зиммасига олган. Ушбуга биноан суд томонидан даъво асосли равишда қисман қаноатлантирилган.

Даъвонинг шартномани бекор қилиш талаби суд инстанциялари томонидан барвақт рад этилган, чунки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида таъкидланганидек, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни бекор қилиш ҳақидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади.

Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги иккинчи тарафдан рад жавоби олгандан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.

Ваҳоланки, даъвогар томонидан Қонуннинг ушбу талаби бажарилмаган, яъни шартномани бекор қилишни сўраб, даъвогар жавобгарга ёзма тартибда мурожаат этмаган. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-банди талабига кўра суд даъвонинг ушбу қисмини кўрмасдан қолдириши лозим эди.

Кўрсатиб ўтилганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларидаги хулосалар иш ҳолатларига қисман мувофиқ баён қилинган деб топиб, уларни ўзгартиришни ва даъвонинг шартномани бекор қилиш талабини кўрмасдан қолдиришни, суд қарорларининг қолган қисмини эса ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 3-сон


















Время: 0.0131
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск