ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 22.04.2015 й. 18-1406/13816-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.04.2015 й.

N 18-1406/13816


(КЎЧИРМА)




Гаров нарсаси бўлган мулкни гаровга олувчининг эгалигига топшириш имкониятини кўзда тутувчи ҳар қандай келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек гаров билан таъминланган мажбуриятнинг воз кечиш ҳақи ёки янгиланиши сифатида малакаланиши мумкин бўлган келишувлар бундан мустасно


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда - Палата) “Turon Bank” АТБ (“Turon Bank” АТБ Қарши филиали) (бундан буён матнда - даъвогар) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “MIRISHKOR TURON AGROTEXSERVIS” МЧЖ МТП (бундан буён матнда - жавобгар) ва “Усмон Юсупов” МТП ДАЖ (бундан буён матнда - қўшимча жавобгар)дан 861320699, 43 сўм кредит қарзи, 115271644, 08 сўм кредит фоизи, 4 500 сўм почта харажати жами 976596843, 51 сўм ундиришни, ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишни ҳамда ушбу мулкларнинг бошланғич баҳосини белгилашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига 820000000 сўм кредит қарзи, 115271644, 08 сўм кредит фоизи ундирилган, ундирув гаровдаги мол-мулкка қаратилган ва унинг бошланғич баҳоси белгиланган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Суднинг 2014 йил 4 ноябрдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланган ва хўжалик иши бўйича иш юритиш тугатилган.

Иш апелляция инстанция судида кўрилмаган.

Қашқадарё вилоят прокуратураси кассация тартибида протест келтириб, унда келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг хулоса қисмида келишув битими шартлари баён қилинмаганлиги, келишув битимини тузишга даъвогар филиали бошқарувчисига юқори банк бошқарувчиси томонидан ишончнома берилган ёки йўқлиги аниқланмаганлиги, келишув битимини тузган банк бошқарувчисининг келишув битимига фамилияси, исми, шарифи кўрсатилмаган бўлса-да, келишув битимини тасдиқлаб иш юритишдан тугатиш ҳақида ажрим чиқарилганлиги баён қилиниб, ажримни бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини бекор қилиб, янги қарор билан келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2012 йил 7 декабрда 206-сонли кредит шартномаси тузилган.

Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 2012 йил 7 декабрдан 2016 йил 7 декабрь кунига қадар 1 114 000 000 сўм кредит бериш, жавобгар эса олинган кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва миқдорларда қайтариш мажбуриятини олган.

Кредит таъминоти сифатида 2013 йил 9 январь куни тузилган ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли бўлган 4 та “МХ - 255” русумли трактор, 1 та “Дамас” автотранспорт воситаси ҳамда “Товуқхона ва молхона” ва “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси” бинолари гаровга қўйилган.

Жавобгар шартнома шартларини бузиб, кредит асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни тўламаганлиги натижасида мазкур низо келиб чи??ан.

Биринчи инстанция судининг 2014 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига 820000000 сўм кредит қарзи, 115271644, 08 сўм кредит фоизи ундирилган, ундирув гаровдаги мол-мулкка қаратилган ва унинг бошланғич баҳоси белгиланган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Даъвогар филиали судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвогар филиали ва жавобгар ўртасида 2014 йил 28 октябрда тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган.

Келишув битими шартларига кўра, 2013 йил 9 январь куни тузилган ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган 2008 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами - 07694, двигатель рақами - 46957032, давлат рақам белгиси - 69 - 85 ЕЦ бўлган МХ - 255 русумли ҳайдов тракторини банкка топшириш мажбуриятини олган.

Гаров нарсаси бўлган мулкни гаровга олувчининг эгалигига топшириш имкониятини кўзда тутувчи ҳар қандай келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек гаров билан таъминланган мажбуриятнинг воз кечиш ҳақи ёки янгиланиши сифатида малакаланиши мумкин бўлган келишувлар бундан мустасно. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори 21-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган.

“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган, ушбу Қонунга мувофиқ суднинг қарорига биноан ундирув қаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш орқали реализация қилинади, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 281-моддаси ва “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига биноан фақат такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганида гаровга олувчи гаров (ипотека) нарсасини ўзида олиб қолишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида”ги 204-сон қарори 13-бандида суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилаётганида тарафлар тақдим этган келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф эмаслигини ва у бошқа бирор-бир шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини, агар келишув битими кўчар ёки кўчмас мулкни бериш тўғрисидаги шартни ўз ичига олса, суд ушбу мулкка учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бор-йўқлигини (хатлаб қўйилганлигини, гаровга қўйилганлигини ва ҳ.к.) текшириши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Бироқ, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, гаров предмети бўлган мол-мулк юзасидан тузилган келишув битимини тасдиқлаш ҳақида нотўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд ажримини бекор қилиб, янги қарор билан “Turon Bank” АТБ Қарши филиалининг 2014 йил 29 октябрдаги келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги 03/01-774-сонли аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 30000 сўм суд харажати ҳамда 7000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди.


























Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск