ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 03.04.2007 й. 19-0602/5032-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

03.04.2007 й.

N 19-0602/5032


(КЎЧИРМА)




Агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганлигига нисбатан ёинки битим тузилаётган вақтдаги вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.


"Автомотоҳаваскор" жамияти Сурхондарё вилоят Кенгаши Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Алоқабанк"и, "Кўҳна Сурхон Азим" хусусий корхонаси ҳамда Термиз шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2005 йил 16 ноябрдаги гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Алоқабанк"и кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этишни сўраган.

Суд мажлисида иштирок этган "Алоқабанк" вакили шикоятни қаноатлантиришни, даъвогарнинг вакили шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати, шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Алоқабанк"и ва "Кўҳна Сурхон Азим" хусусий корхонаси ўртасида тузилган 2005 йил 28 октябрдаги 342/1-сонли кредит шартномасига асосан банк томонидан хусусий корхонага 10000000 сўм кредит ажратилган.

Хусусий корхона томонидан олинган кредит қийматининг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида "Автомотоҳаваскор" жамияти Сурхондарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Алоқабанк"и ҳамда "Кўҳна Сурхон Азим" хусусий корхонаси ўртасида 2005 йил 16 ноябрда гаров шартномаси имзоланган. Шартнома Термиз шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида тасдиқланган.

Гаров шартномасида "Кўҳна Сурхон Азим" хусусий корхонаси банкдан олган кредитни қайтармаган тақдирда, кредит Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятига тегишли бўлган 1998 йилда ишлаб чиқарилган "Тико" русумли ва 2003 йилда ишлаб чиқарилган "Дамас" русумли автомашиналар қийматидан қопланиши қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддасига кўра агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганлигига нисбатан ёинки битим тузилаётган вақтдаги вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1993 йил 16 июлда рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти Уставининг 25-бандида жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар ташкилотлари жамият Марказий кенгашининг раҳбарлиги остида ишлаши, 41-бандида жамиятнинг мулки жамоаники ҳисобланиши, хусусийлаштирилмаслиги ва мусодара қилинмаслиги, 43-бандида асосий воситаларга тегишли мулкни сотиб олиш, сотиш ёхуд бериш Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти Марказий кенгаши билан келишиб олиниши қайд этилган.

Жамиятнинг Сурхондарё вилоят кенгаши раиси ваколат доирасидан четга чи??ан ҳолда жамятга тегишли бўлган мулкларни Марказий кенгаш розилигисиз гаровга қўйиш ҳақидаги шартномани имзолаган. Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти Марказий кенгаши томонидан берилган 2006 йил 28 августдаги 47/49-сонли хатда ҳам жамиятнинг Сурхондарё вилоят кенгаши жамият мулкини Марказий кенгашнинг махсус рухсатисиз гаровга қўйиш ҳуқуқига эга эмаслиги қайд этилган.

Банк шартномани гаровга қўювчи сифатида имзолаган "Автомотоҳаваскор" жамияти Сурхондарё вилоят кенгаши раисининг ушбу шартномани имзолашга ваколати йўқлигини билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган. Чунки, гаров шартномасида гаровга қўювчи айнан юқорида кўрсатилган Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамиятининг Уставига асосан ҳаракат қилаётганлиги қайд этилган.

Бундан ташқари, гаров шартномасини гаровга олувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат "Алоқабанк" Сурхондарё филиали кредит бўлими мутахассиси Ҳ. Нариев имзолаган. Даъво аризасида Ҳ. Нариев мазкур шартномани банк номидан имзолаш ваколатига эга бўлмаганлиги қайд этилган. Банк томонидан даъвогарнинг ушбу важини инкор этувчи, яъни, Ҳ. Нариевга банк номидан гаров шартномасини имзолаш ваколати берилганлиги исботланмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Судлов ҳайъати вилоят хўжалик суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда асосли ҳал қилув қарори қабул қилган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 7-сон











Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск