ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 28.11.2006 й. 22-0604/2522-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.11.2006 й.

N 22-0604/2522


(КЎЧИРМА)




Юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси "Хоразмпахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2001 йил 17 декабрдаги ДАТ "Асака" банки Хоразм вилоят филиали билан тузилган кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган ва бекор қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарорининг "бекор қилинсин", деган қисми чиқариб ташланиб, қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

ДАТ "Асака" банки Хоразм вилоят филиали кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, хўжалик иши бўйича иш юритишни тугатишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, ДАТ "Асака" банки Хоразм вилоят филиали ва "Урганч такси хизмат" МЧЖ ўртасида 2001 йил 30 декабрда кредит шартномаси тузилган.

Шартномага кўра, жамиятга "Сам Коч Авто" қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 40 та "Отайўл" русумли автобусларни сотиб олиш учун 782,5 млн. сўм кредит берилган.

Кредитнинг таъминоти сифатида 2001 йил 17 декабрда 782,5 млн. сўмга "Хоразмпахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси билан кафиллик шартномаси тузилган.

ДАТ "Асака" банки Хоразм вилоят филиали томонидан қарздор кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни шартномаларда белгиланган муддат ва шартларда бажармаганлиги сабабли хўжалик судига даъво аризаси киритилган ҳамда Олий хўжалик судининг 2006 йил 10 майдаги қарори билан банк фойдасига "Урганч такси хизмат" МЧЖ ва "Хоразмпахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасидан солидар тартибда 415159489 сўм кредит, 70366079 сўм кредит фоизи ундирилган.

Мазкур хўжалик иши бўйича кредитнинг қайтарилиши таъминоти сифатида 2001 йил 17 декабрда тузилган кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби қўйилган.

"Хоразмпахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг устави 2001 йил 19 июлдаги акциядорларининг умумий йиғилишида тасдиқланган ҳамда 2001 йил 20 августда Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинган.

Бирлашма устави 12-моддасининг 12.3-бандида бошқарув раиси ишонч қоғозисиз ҳудудий бирлашма номидан ҳаракат қилиши, шу жумладан, ҳудудий бирлашма манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳудудий бирлашма номидан битимлар тузиши, 12.7-бандида эса бошқарув раиси, бошқарув органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун томонидан бошқа ҳуқуқий актлар ва уларнинг ҳар бири ҳудудий бирлашма билан тузган шартномасига биноан белгилаб берилиши кўрсатилган.

Шунингдек, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 86 - 89-моддаларига кўра, жамият номидан шартномалар тузиш ва унга имзо қўйиш фақат унинг бошқарув органига, бошқарув раиси ваколатига берилган.

Бирлашма устави 11-моддасининг 11.4-банди ўн бешинчи хатбошисида қонунда назарда тутилган ҳолларда мол-мулк сотиб олиш ва уни тасарруфдан чиқариш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш ҳудудий бирлашма кузатув кенгашининг ваколатига кириши, 11.4-банди ўн еттинчи хатбошисида ҳудудий бирлашма кузатув кенгаши ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун ҳудудий бирлашма ижроия органига берилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 89-моддаси учинчи хатбошисида йирик битимга сабаб бўлган мол-мулк қийматини аниқлаш жамият кузатув кенгаши томонидан амалга оширилиши кўрсатилган.

Қайд этилган Қонуннинг 90-моддасига кўра, қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизини ташкил этувчи мол-мулк хусусида бўлган йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан якдиллик билан қабул қилинади, бунда кузатув кенгашининг таркибдан чиқиб кетган аъзолари овози ҳисобга олинмайди.

Битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг эллик фоизидан ортиқ қийматини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан йиғилишда қатнашаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Аммо иш ҳужжатларидан кўринишича, 2001 йил 17 декабрда тузилган кафиллик шартномасида бошқарув раиси О. Ибрагимовнинг фамилияси ёзилган бўлса-да, аслида кафиллик шартномаси шу ташкилотга тегишли марказ бошлиғи О. Каримов томонидан имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлса, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 11 июндаги "Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2874-сонли Фармонининг 6-бандига ҳамда "Хоразмпахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси уставининг 3.1-бандига кўра, "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари зиммасига пахта хом ашёси харид қилиш ва уни қайта ишлашнинг бозор механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузиш, шунингдек пахтани қайта ишлаш маҳсулотларини экспортга ва ички бозорга етказиб бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ва мамлакатимиздаги истеъмолчилар билан шартномалар тузиш, тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта маҳсулотини экспортга ва ички бозорга етказиб бериш, пахта хом ашёси харид қилиш ва уни ўз вақтида қайта ишлашни ташкил этиш, пахтанинг жаҳон бозорида харидоргир бўлган селекция навларининг сифатли уруғлик чигитларини тайёрлаш ва улар билан пахта етиштирувчи хўжаликларни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш, пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш учун тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ пахта етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китоб қилиш, пахта хом ашёсини харид қилиш, пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш, истеъмолчиларга жўнатиш ва шу маҳсулотларнинг қолдиқлари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот юритиш, пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, уни экспортга ва республика истеъмолчиларига сотиш бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мажбуриятлари юклатилган.

Лекин "Хоразмпахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар доирасига кирмайдиган фаолият билан шуғулланиб, "Урганч такси хизмат" МЧЖнинг кредит шартномаси бўйича кафиллик шартномасини имзолаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 125-моддасида юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги кўзда тутилган.

Бундай ҳолда суд қарорлари билан 2001 йил 17 декабрда "Хоразмпахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаси томонидан тузилган кафиллик шартномаси асосли равишда ҳақиқий эмас деб топилган.

Судлов ҳайъати баён этилганларга кўра суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва мазкур иш бўйича қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 7-сон
















Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск