ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 04.01.2005 й. 14-0401-30-1878-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.01.2005 й.

N 14-0401-30-1878


(КЎЧИРМА)


Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.


Даъвогар - ДАТ "Асака банк" Самарқанд вилоят бўлими хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар - "Газионтеп" қўшма корхонасидан 79445000 сўм кредитдан асосий қарз, 5960305 сўм устама фоизидан қарзни гаровга қўйилган мулкдан ундиришни сўраган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Ҳал қилув қароридан норози бўлган "Газионтеп" қўшма корхонаси кассация шикояти бериб, кредитнинг 90 млн. сўм миқдорида Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармасидан 8 фоиз йиллик устама ҳақи билан ажратилишига қўшма корхонанинг ўзи эришганлигини, банк ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан кредитнинг 80 млн. сўмини 12 фоиз йиллик устама ҳақи билан ажратганлигини, шартномада белгиланган уч банк иш кунида кредит берилмай, 3 ойга кечиктирилганлигини, устама 8 фоизлигини ҳисобга олмасдан, банк судни чалғитиб, 12 фоиз миқдорида устама талаб қилганлигини, натижада корхона қийин аҳволга тушганлигини, шартноманинг муддати тугамаганлигини таъкидлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Самарқанд вилоят Меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармаси билан ДАТ "Асака банк"нинг Самарқанд вилоят филиали ўртасида 2002 йил 20 майда 50-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит "Газионтеп" қўшма корхонасига 90 млн. сўм миқдорида уч йил муддатга, йиллик 8 фоиз устама ҳақи билан 200 та иш ўрни яратиш ҳамда технологик ускуналар сотиб олиш учун ажратилиши лозим бўлган.

Ўз навбатида ДАТ "Асака банк" Самарқанд вилоят бўлими ва "Газионтеп" қўшма корхонаси ўртасида 2002 йил 6 августда кредит шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра 90 млн. сўм миқдорида ўрта муддатли кредит 2005 йил 15 мартга қадар гилам ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш учун ажратилиши келишилган. Шартноманинг 3.1-бандида устама фоизи йиллик 12 фоиз миқдорида белгиланган.

Кредит 2004 йил 6 апрелдан ҳар ойига 7,5 млн. сўмдан қайтарилиб, 2005 йил 6 мартга қадар тўлиқ қопланиши келишилган.

Кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида 2002 йил 8 августда ипотека ва гаров тўғрисида шартнома тегишли нотариал тартибда тузилиб, кредит қайтарилмай қолганда асосий мажбурият юзасидан 112508401 сўмлик мол-мулк билан жавоб бериш мажбурияти олинган.

Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар кредит шартномаси ва кредитни қайтариш жадвали шартларини бузган ҳолда, 2004 йил май ойи ҳолатига асосий кредитдан 14445000 сўмни, устама фоизларидан 5.960.305 сўмни муддатида тўламаганлиги натижасида қарз вужудга келган. Кредит графиги бўйича биринчи 7,5 млн. сўм тўлов 2004 йил 6 апрелда тўланмаганлиги учун даъвогар жавобгарга 2004 йил 23 апрелда 11-726-сонли талабнома хати юборган.

Май ойи учун белгиланган 7,5 млн. сўм тўловнинг тўлиқ амалга оширилмаганлиги сабабли 2004 йил 6 майда 11-807-сонли иккинчи талабнома хати берилган (570 минг сўм қайтарилган).

Ушбу талабномаларга қадар даъвогар томонидан жавобгарга 2003 йил 29 апрелда 11-632-сонли, 2003 йил 27 майда 14-685-сонли, 2003 йил 12 ноябрда 11-1828-сонли огоҳлантириш хатлари юборилиб, уларда кредит учун ишлаб чиқилган бизнес-режа фақат 2,5 фоиздан 4 фоизга уддаланганлиги, бу эса келажакда кредитнинг қайтмай қолиш хавфини келтириб чиқариши мумкинлиги, агар аҳвол шундай давом этадиган бўлса, кредитни муддатидан олдин қайтариб олиш чоралари кўрилиши эслатилган.

Кредит шартномасининг 5.18-бандида "Кредит мақсадсиз ишлатилганда, муқаддам олинган кредитнинг қайтарилиши муддатлари кечиктирилса, молиявий ҳолати ёмонлашса, бухгалтерия ҳисоби ташлаб қўйилган бўлса, ҳисоботлардаги маълумотлар ҳа??оний бўлмаса, шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар бузилса, шартномани бекор қилиш йўли билан кредит муддатидан олдин қайтариб олинади", деб кўрсатилган.

Биринчи инстанция суди шартноманинг ушбу бандини, шунингдек бизнес-режа лозим даражада бажарилмаганлигини, жавобгар томонидан кредитни қайтариш жадвали бузилганлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-281, 735, 744-моддаларига асосланиб, даъвони қаноатлантирган ва тўғри хулосага келган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2005 йил, 7-сон













Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск