ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Божхона билан боғлик масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 16.12.2008 й. 18-0802/5917-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.12.2008 й.

N 18-0802/5917


(КЎЧИРМА)




Давлат божидан озод этишга фақат қонуний асослар бўлгандагина йўл қўйилади


Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Қашқадарё электр тармоқлари" очиқ акциядорлик жамиятининг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 22546408092,25 сўм солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 12 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

2008 йил 21 октябрдаги суд ажрими билан ҳал қилув қарорининг ижроси 2008 йил 26 декабрга қадар кечиктирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорининг давлат божини ундириш қисмини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "Қашқадарё электр тармоқлари" очиқ акциядорлик жамиятининг 2008 йил 29 апрель ҳолатига солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича бюджет ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарзи 22546408092,25 сўмни ташкил қилган.

Мазкур қарз жавобгар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ўз вақтида тўланмаганлигидан келиб чи??ан. Ушбу ҳолат ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига кўра, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан хисобланади. Мазкур Кодекс 61-моддасининг учинчи қисмига биноан солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юридик шахс солиқ қарзини узмаган тақдирда ва агар ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиши белгиланган.

Солиқ инспекцияси ўз ваколати доирасида мавжуд қарзни бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ундириб олиш мақсадида тегишли чораларни кўрган. Аммо, жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги учун мавжуд қарз тўланмаган. Шундан сўнг солиқ инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 65-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратишни сўраб хўжалик судига даъво аризаси берган.

Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.

Кассация шикоятида ҳавола этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро хисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарорининг 3-бандида Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ҳамда унинг таркибий бўлинмаларига нисбатан судга даъво киритилган ҳолларда уларни давлат божидан озод этиш назарда тутилмаган. Амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам "Ўзбекэнерго" Давлат-акциядорлик компанияси ва унинг таркибий бўлинмалари хўжалик судида давлат божини тўлашдан озод қилинмаган. Шу сабабли суд ишни кўриш натижаларига қараб давлат божини белгиланган тартибда ва миқдорда жавобгардан тўғри ундирган.

Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1127320,40 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланади, тўланган 5000 сўм почта харажатлари эса унинг зиммасида қолдирилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 6-сон


















Время: 0.0089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск