ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 28.04.2015 й. 22-1402/9923-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.04.2015 й.

N 22-1402/9923


(КЎЧИРМА)




Ҳокимлик мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик соли??а оид ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланмайди ва уларга нисбатан молиявий жарима қўллаб бўлмайди


Урганч шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда - ДСИ) хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Урганч шаҳар ҳокимлигига (бундан буён матнда - ҳокимлик) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда - Солиқ кодекси) 114-моддасига асосан 38 704 500 сўм, 119-моддасига асосан 2 883 100 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.

Суднинг 2015 йил 30 январдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (бундан буён матнда - Ободонлаштириш бошқармаси) жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида “Кўчатзор Файз” МЧЖ томонидан Ободонлаштириш идораси номига жўнатилган кўчатлар собиқ ҳоким ва ҳокимлик ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларни рўйхатдан ўтказиш инспекцияси собиқ бошлиғи томонидан сотилиб ўзлаштирилганлиги, кўчатларни сотишда ҳокимликнинг алоқаси йўқлиги, ҳокимликка нисбатан молиявий жарима қўллашга ҳеч қандай асослар йўқлиги, жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг ҳукмига асосан Урганч шаҳар собиқ ҳокимига 27 856 500 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Кассация протестида суд томонидан ҳокимлик давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат идораси ҳисобланиши, суд Ҳокимликка нисбатан молиявий жарима қўллаб хатоликка йўл қўйилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Хоразм вилоят прокуратурасининг 2013 йил 19 августдаги “Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида”ги қарори, 2014 йил 19 январдаги 21-51-13-сонли хати ва ДСИнинг 2014 йил 26 февралдаги 97-хс-сонли буйруғига асосан ҳокимликнинг 2013 йил 1 январдан 2014 йил 1 мартгача бўлган фаолияти даврида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан режадан ташқари текшириш ўтказилган.

Ўтказилган текширишда ҳокимлик томонидан кирим ҳужжатлари бўлмаган 38 704 500 сўмлик “Қрим қарағайи” кўчати сотилганлиги ва 23 427 000 сўм пул маблағлари назорат-касса машинасига кирим қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланган.

Текшириш ҳужжатлари ДСИ томонидан кўриб чиқилиб, 2014 йил 24 мартда қарор қабул қилиниб, ҳокимликка нисбатан Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 38 704 500 сўм, 119-моддасига асосан 2 883 100 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган.

Қарор асосида ҳисобланган молиявий жарималар ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли, ДСИ судга мурожаат қилиб, ҳокимликка нисбатан юқорида қайд этилган молиявий жаримани қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция суди ДСИнинг арз қилинган талабини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига асосан Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким вилоят, туман ва шаҳар учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифалари амалга оширилишини, жойларда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатлар, юқори турувчи халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар қарорларининг ижросини, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли Фармонининг 1-бандига асосан 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини, шу жумладан, молиявий жарималарни қўллаш фақат суд орқали қўлланиш тартиби белгиланган.

Аммо ҳокимлик маҳаллий давлат ҳокимияти бўлиб, унинг ваколатига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш кирмайди. Ҳокимликнинг мансабдор шахслари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари жиноят ҳисобланганлиги боис, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларга тегишли жазолар белгиланган. Шу боис, ҳокимликка нисбатан унинг мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини соли??а оид ҳуқуқбузарлик сифатида баҳолаб, молиявий жарима қўллаб бўлмайди.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори билан тасдиқланган “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бандида ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини белгилайди ҳамда барча юридик шахсларга, шунингдек фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан фойдаланиб аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларга жорий этилиши белгиланган. Ҳокимлик эса аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи юридик шахс ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида” 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарори 15-бандининг учинчи қисмида, агар кассация инстанцияси суди иш ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш асосида аниқланганлигини, аммо суднинг хулосалари бу ҳолатларга мос эмаслигини аниқласа, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилиши ва янги қарор қабул қилиши ҳақида тушунтириш берилган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати ҳокимликка нисбатан молиявий жарима қўллаб бўлмайди деб ҳисоблаб, кассация шикояти ва протестни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Судлов ҳайъати юқорида қайд этилганларга асосан кассация шикоят ва протестни қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ ҳокимлик томонидан олдиндан тўланган 592 000 сўм давлат божини унинг зиммасида қолдиришни, ДСИдан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ бўлган 30 000 сўм суд харажатлари ва 7000 сўм почта харажатларини ундиришни, ҳокимлик томонидан ортиқча тўланган 3 000 сўм почта ҳаражатларини унга қайтаришни лозим топади.






























Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск