ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 19.01.2010 й. 23-0903/11569-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

19.01.2010 й.

N 23-0903/11569


(КЎЧИРМА)




Солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт


"Қорақалпоқ электр тармоқлари" очиқ акциядорлик жамияти хўжалик судига мурожаат қилиб, Нукус шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 7 октябрдаги қарорининг 2008 йил якуни бўйича 651528,9 минг сўм фойда солиғи, 469101,0 минг сўм инфратузилмани ривожлантириш солиғини қўшимча ҳисоблаш қисмини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантарилган. Хусусий ажрим чиқарилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасига юборилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ва хусусий ажримни бекор қилиб, даъвони рад этишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг "Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида" 2009 йил 27 августдаги қарори, 2009 йил 3 сентябрдаги 191-сон буйруғига асосан "Қорақалпоқ электр тармоқлари" очиқ акциядорлик жамиятининг солиқ қонунларига риоя қилиши юзасидан текшириш ўтказилган.

Текширишда "Қорақалпоқ электр тармоқлари" очиқ акциядорлик жамияти 2008 йилда маиший истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган даврга янги тариф бўйича қайта ҳисобланиб, тариф ўзгаргандаги фарқ учун солиқлар тўланмаганлиги аниқланган.

Текширишда аниқланган ҳолатлар бўйича Нукус шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 7 октябрдаги қарори қабул қилиниб, акциядорлик жамиятига 2008 йил якуни бўйича 651528,9 минг сўм фойда солиғи, 469101,0 минг сўм инфратузилмани ривожлантириш солиғи қўшимча ҳисобланган.

Бундан норози бўлган жавобгар давлат солиқ хизмати органи қарорининг ушбу қисмини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони нотўғри қаноатлантирган.

Солиқ мажбурияти юзага келган вақтда амадда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари"нинг 132-бандида агар амалдаги тарифлар ўзгарган даврда эски тариф бўйича тўлов белгиланган муддатдан кейин амалга оширилган бўлса, у ҳолда тўлов суммаси кВт.с.да янги тариф бўйича қайта ҳисобланиши ва даъво муддати доирасида, ортиб борувчи якун билан ҳисобга олиниши белгиланган.

"Қорақалпоқ электр тармоқлари" очиқ акциядорлик жамияти 2008 йилда маиший истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси тарифи ўзгарган давр учун аҳолидан қарзни янги тариф бўйича қайта ҳисоблаган, аммо тариф ўзгаргандаги фарқ учун 651528,9 минг сўм фойда солиғи, 469101,0 минг сўм инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўламаган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 32-моддасининг биринчи қисмига асосан, солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни ҳуқуқий баҳоламасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этишни лозим топади.

Суд қарорларининг бекор қилиниши муносабати билан хусусий ажрим ҳам бекор қилинади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 5-сон




















Время: 0.0145
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск