ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 03.11.2009 й. 10-0906/8760-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

03.11.2009 й.

N 10-0906/8760


(КЎЧИРМА)




Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади


Учтепа туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "KUMUSH" қўшма корхонасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 5,983 минг сўм, 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг ўттаз баравари миқдорида - 841200 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

2009 йил 3 июндаги суд ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 17 июндаги ҳал қилув қарори билан "KUMUSH" қўшма корхонасига 847183 сўм молиявий жарима қўлланилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 20 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда даъво кўрмасдан қолдирилган.

Кассация шикоятида жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллаш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 103-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмасдан солиқ тўловчини соли??а оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш ёки бундан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилади. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига биноан солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки иш кунидан ошмайдиган муддатда қарорнинг нусхаси тилхат олиш орқали ёки солиқ тўловчи томонидан олинган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали солиқ тўловчига топширилади. Агар солиқ тўловчига қарор нусхасини топширишнинг имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан эътиборан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.

Ушбу Кодекс 104-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига биноан, солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган соли??а оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши шарт. Белгиланган муддатда соли??а оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон Фармони мазмун жиҳатидан молиявий санкцияларни қўллаш масаласини судгача ҳал қилиш тартибини белгилайди. Шу муносабат билан назорат қилувчи орган судга мурожаат қилгунга қадар молиявий санкция қўлланилаётган шахсга уни ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги талабни ҳамда қўлланиладиган жарима суммаси кўрсатилган ҳисобни топширади ёки топширилиши маълум қилинадиган буюртма хат билан юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида" 2006 йил 22 декабрдаги 12/149-сон қарорининг 16-бандида тушунтириш берилган.

Учтепа туман давлат солиқ инспекцияси судга мурожаат қилгунга қадар, молиявий санкция қўлланилаётган жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги қарорни жавобгарга 2009 йил 21 майда топширган. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 104-моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддат ўтмасдан 2009 йил 27 майда, яъни 6 кун ичида хўжалик судига даъво аризаси тақдим қилган. Демак, даъвогар қонунда белгиланган низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-бандига асосан, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилади.

Мазкур ҳолат биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган, апелляция инстанцияси суди томонидан даъво асосли равишда кўрмасдан қолдирилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 5-сон




















Время: 0.0088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск