ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 03.11.2009 й. 14-09-12/9229 (27)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

03.11.2009 й.

N 14-09-12/9229 (27)


(КЎЧИРМА)




Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади


Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "SAYOHAT" хусусий корхонасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 114-моддасига асосан 375621,9 минг сўм, 119-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан "SAYOHAT" хусусий корхонасига 1402000 сўм молиявий жарима қўлланилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, "SAYOHAT" хусусий корхонасига 375621900 сўм молиявий жарима ҳам қўлланилган.

Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 32/28416-сонли жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилоят бошқармасининг ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида 2009 йил 6 февралдаги қарорига ҳамда Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 6 мартдаги 345-сон буйруғига асосан "SAYOHAT" хусусий корхонасининг молиявий-хўжалик фаолиятида солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ҳужжатли текшириш ўтказилган. Текшириш натижаси юзасидан далолатнома тузилган.

Текшириш далолатномасида "SAYOHAT" хусусий корхонаси томонидан 2007 йил 106854,4 минг сўмлик, 2008 йил 239938,0 минг сўмлик ялпи тушум ва 28829,3 минг сўмлик нақд пуллар тушуми яширилганлиги, шунингдек назорат-касса машинасининг қўлланилиш тартиби бузилганлиги аниқланганлиги қайд этилган.

Биринчи инстанция суди томонидан Солиқ кодексининг 119-моддасига асосан 1402000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Аммо суд 375621900 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги талабни асоссиз равишда рад қилган.

Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2009 йил 12 июндаги ҳукми билан "SAYOHAT" хусусий корхонаси томонидан 2007-2008 йилларда жами 375621900 сўмлик тушум яширилганлиги тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.

Апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгартирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 9-сон




















Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск