ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 03.11.2009 й. 17-0910/3609-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

03.11.2009 й.

N 17-0910/3609


(КЎЧИРМА)




Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади


Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ОАТ "Туронбанк" Андижон филиалига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 53-моддасига асосан 74357023 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.

ОАТ "Туронбанк" Андижон филиали бош ишончномага асосан қарши даъво билан мурожаат қилиб, Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 17 мартдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Суднинг ажрими билан ОАТ "Туронбанк" ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво рад этилган, қарши даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация протестида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш, кассация шикоятида эса суд қарорини бекор қилиб, ОАТ "Туронбанк" Андижон филиалига 74357023 сўм молиявий жарима қўллаш сўралган.

Судлов ҳайъати протест ва шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилишни ҳамда дастлабки даъвони қаноатлантириш, қарши даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Андижон вилоят бошқармасининг "ҳужжатли тафтиш тайинлаш ва ҳужжатларни олиш ҳақида" 2008 йил 17 январдаги қарорига ва 2008 йил 17 январдаги 08-2008-сон буйруғига асосан ОАТ "Туронбанк" Андижон филиалида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамидаги маблағларнинг чиқарилиши юзасидан текшириш ўтказилган. Текширувчилар томонидан текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаган.

Текширишда банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома талаблари бузилиб, 4 та ҳолатда, яъни "Асака шароб" ихтисослашган шўъба корхонаси, "Нафт" илмий ишлаб чиқариш савдо компанияси, "Уфқ" кўп тармоқли ногиронлар фирмаси ва "Фаворит ритм строй" шўъба корхоналарининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўтказилиши лозим бўлган инкассо топшириқномалари бажарилмаганлиги учун ОАТ "Туронбанк" Андижон филиалига ҳар бир кечиктирилган кун ҳисобига Солиқ кодексининг 53-моддасига асосан 0,5 фоиз миқдорида - 74357023 сўм жарима ҳисобланган. Бу ҳақда 2008 йил 13 февралдаги далолатномада қайд этилган.

Ҳисобланган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақида Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 17 мартдаги қарори банк томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган.

Шу сабабли Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси 74357023 сўм молиявий жарима қўллашни, ОАТ "Туронбанк" Андижон филиали эса Андижон шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 17 мартдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни суддан сўраган.

Биринчи инстанция суди дастлабки даъвони рад этиб, қарши даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.

Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмига асосан банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.

Биринчи инстанция суди дастлабки даъвони рад этишда, Солиқ кодексининг 102-моддасига асосланиб, текшириш 2008 йил 18 февралда якунланганлиги сабабли, текшириш материаллари ўн иш куни ўтгач, бироқ ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши лозимлиги, лекин текшириш материаллари 2009 йилнинг март ойида кўриб чиқилиб, юқоридаги қонун талаби бузилган деб ҳисоблаб нотўғри тўхтамга келган.

Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан текшириш материаллари 2008 йил 25 февралда ўрганилиб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган ҳамда соли??а оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Мазкур қарор ОАТ "Туронбанк" Андижон филиалига қонунда белгиланган тартибда юборилган, шунингдек банк филиали бошқарувчисининг тушунтириш хатида аниқланган ҳолатларни тан олган ва текшириш юзасидан ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Демак, даъвогар қонунда белгиланган низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этган ҳолда судга мурожаат қилган.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бермасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилишни ҳамда дастлабки даъвони қаноатлантириш, қарши даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 8-сон














Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск