ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 05.05.2009 й. 11-0907/271-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.05.2009 й.

N 11-0907/271


(КЎЧИРМА)




Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади


Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Ғазалкентсутсавдо" масъулияти чекланган жамиятининг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 13024495,42 сўм солиқ қарзининг ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "Ғазалкентсутсавдо" масъулияти чекланган жамиятининг 2008 йил 13 ноябрь ҳолатидаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи 13024495,42 сўмни ташкил қилган.

Даъвогар томонидан жавобгарга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзини бир ой мобайнида тўлаш ҳақида 2008 йил 17 ноябрда 07-1078-сон талабнома юборилган.

Бўстонлиқ туман давлат солиқ инспекцияси "Ғазалкентсутсавдо" масъулияти чекланган жамиятининг 2008 йил 25 декабрь ҳолатига давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдида 13024495,42 сўм солиқ қарзи бор деб ҳисоблаб, ушбу қарзни унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.

"Ғазалкентсутсавдо" масъулияти чекланган жамияти 13024495,42 сўм солиқ қарзини ихтиёрий равишда тўламагач, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 104-моддасининг учинчи қисмига биноан ушбу солиқ қарзини жавобгардан мажбурий ундириш чораларини кўрган.

Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига кўра, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади. Мазкур Кодекс 65-моддасининг биринчи қисмига биноан ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш давлат солиқ хизмати органининг даъво аризаси асосида суд тартибида амалга оширилади.

Кассация шикоятида "Ғазалкентсутсавдо" масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент вилоят прокуратураси депозит ҳисоб рақамига 37620300 сўм кам ҳисобланган солиқ суммаси ўтказиб берилганлиги ва бу пулларнинг ўз навбатида давлатга ўтказилишини даъвогар инобатга олмаганлиги баён этилган. Аммо, мазкур пулларнинг давлатга ўтказилганлиги ҳолати исботланмаган. Қолаверса, прокуратуранинг депозит ҳисоб рақамида жавобгарнинг 37620300 сўм пул маблағи сақланаётганлиги ҳолати қарзнинг тўланганлигини англатмайди.

Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво асосли равишда қаноатлантирилган деб топиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирди.

Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 65000 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 11-сон

















Время: 0.0362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск