ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Солиққа оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 05.09.2007 й. 22-0603/6940-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.09.2007 й.

N 22-0603/6940


(КЎЧИРМА)




Ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас


Аризачи - Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор - "Қандолат" МЧЖни банкрот деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг 2007 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган. "Қандолат" МЧЖ банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш очилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 25 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Қандолат" МЧЖ кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат этиб, суд қарорларини бекор қилиш ва ариза юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати, кассация шикояти важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Қандолат" ОАЖнинг мулк шакли ўзгариши туфайли "Қандолат" МЧЖ Урганч шаҳар ҳокимининг 2003 йил 25 июлдаги 1270-сонли қарори билан давлат рўйхатига олинган.

Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси қарздор - "Қандолат" МЧЖнинг 2006 йил 30 октябрь ҳолатига "солиқ тўловчининг шахсий варақаси" бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўланиши лозим бўлган 12255,4 минг сўм боқиманда қарзи, 3428,1 минг сўм пенядан, жами - 15683,5 минг сўм қарзи мавжудлиги, шундан банкротлик аломатини берувчи муддати ўтган 14283,2 минг сўм қарздорлиги мавжудлигини кўрсатиб, ушбу қарзни ундириш чоралари кўрилганлиги натижасида хўжалик судининг 2006 йил 22 майдаги 22-0604/989-сонли ижро варақаси берилганлиги, ижро ҳужжати суд ижрочилари бўлинмасига топширилган бўлса-да, ижро этилмаганлигини кўрсатиб, қарздорни банкрот деб эътироф этиш ҳақида ариза берган.

Кассация шикоятига ва қарздор вакилларининг кўрсатмаларига кўра бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўланиши лозим бўлган боқиманда қарзи тўлаб берилганлиги сабабли қарздор банкротлик ҳолатидан чиқиб кетган, лекин судлар бу ҳолатни инобатга олмаганлиги натижасида корхонанинг фаолият кўрсатиш имконияти бўлмаётганлиги ҳақида важлар келтирилган.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздорнинг таъсисчиси томонидан 12614249 сўм нақд пул солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарз ҳисобига тўлаб берилган.

Тарафларнинг вакиллари ушбу маблағлар "Қандолат" МЧЖнинг солиқ ва мажбурий тўловлардан бўлган асосий қарзи учун ҳисобланиб, қолган қарз қарздорнинг ҳисоб-китобни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги мурожаатига асосан ҳисобдан чиқарилганлигини, 2007 йил 21 февраль ҳолатига тузилган солиштирма далолатнома билан "Қандолат" МЧЖнинг қарзи қолмаган деб ҳисобланганлигини эътироф этишган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 59-моддасига кўра ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 127-моддаси учинчи қисмига кўра солиқ органи даъво қилиш муддати ичида солиқлар ва йиғимлар суммасини ҳисоблаб чиқаришга ҳамда илгари ҳисоблаб чиқарилган суммани қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.

Лекин, ушбу ҳолатда қарздорнинг солиқ тўловлари қайта ҳисобланганлиги тасдиғи сифатида фақат солиштирма далолатнома келтирилган. Тўланган маблағлар қарздорнинг солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича вужудга келган асосий қарзига тўғри келади. 3428,1 минг сўм пеня эса қайси асосларга кўра қайта ҳисобланиб, камайтирилганлиги тасдиқлаб берилмаган.

Бундан ташқари, қарздорнинг 2006 йил 1 июль ҳолатига берган маълумотномасида "Электр тармоқлари" корхонасидан 2006 йил май ва июнь ойларида вужудга келган 78 минг сўм қарзи қайд этилган.

Мува??ат бошқарувчи К.Эшчонов кредиторларнинг 2006 йил 23 декабрдаги йиғилишида қилган ҳисоботига кўра, қарздорнинг бюджетдан 18723 минг сўм, АТИБ "Ипотекабанки" Хоразм вилоят бошқармасидан 52583 минг сўм, фактеринг бўйича 26600 минг сўм, жами - 97906 сўм миқдорида кредиторлик қарзи мавжуд. Кредиторларнинг умумий йиғилиши ушбу маълумотларни ва корхонанинг 2006 йил январь ойидан фаолият кўрсатмаётганлигини эътиборга олиб, қарздорни банкрот деб топиш масаласини суддан сўраш ҳақида қарор қабул қилган.

Қарздорнинг вакиллари банкдан бўлган қарздорликни "Хурсандбек Улуғбек" ва "Хурсандбек Исломбек" хусусий корхоналари ҳамда "Тошқинжон Қамбар" хусусий фирмасининг банкдан олган кредити учун кафиллик муносабатига кирганлиги оқибатида вужудга келганлиги, қарзни суд аралашувисиз ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида келишув битими тузилганлиги ва суд уни тасдиқлаб берганлигини эътироф этишган.

Лекин, қарздорнинг ушбу важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, юқоридаги учта хусусий корхонанинг кредит қарзини кафил бўлган "Қандолат" МЧЖдан солидар тартибда ундириш юзасидан суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлиб, келишув битими кредит муносабати юзасидан вужудга келган низо бўйича қўзғатилган хўжалик ишлари доирасида тузилган.

Ушбу ҳолатда банк суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида қарздорга нисбатан асосли равишда кредитор ҳисобланади ва келишув битимлари банкротликка оид ишнинг доирасида тузилмаган.

Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 188-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 3-сон













Время: 0.0067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск