ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 10.11.2009 й. 10-0912/10318-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.11.2009 й.

N 10-0912/10318


(КЎЧИРМА)




Банкрот деб топилган корхона кредиторлари олдидаги қарздорлик банк кредити қопланганидан кейин қаноатлантирилади


Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, "Кибо болалар пойафзали" қўшма корхонасининг 151377700 сўм солиқ қарзини ТИФ Миллий банкидан ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

2009 йил 19 августдага суд ажрими билан ёзувдаги хато тузатилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 10 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.

2009 йил 17 сентябрдаги суд ажрими билан ёзувдаги хато тузатилган.

Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш, кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса, суд қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, 11-0706/3981-сонли иш бўйича 2007 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан "Кибо болалар пойафзали" қўшма корхонаси банкрот деб топилган ва уни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қўшма корхона банкрот деб топилган вақтда унинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан 151377700 сўм солиқ қарзи, ТИФ Миллий банкидан эса 2615067000 сўм кредит қарзи мавжуд бўлган.

Корхонани тугатиш босқичида қайд этилган иш юзасидан 2008 йил 10 декабрда чиқарилган суд ажримига биноан "Кибо болалар пойафзали" қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган "Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига реализация қилиш" Тартибига асосан банк балансига ўтказилган. Қўшма корхона банк томонидан сотилганидан кейин Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси банкрот деб топилган "Кибо болалар пойафзали" қўшма корхонасининг 151377700 сўм солиқ қарзини ТИФ Миллий банкидан ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони нотўғри қаноатлантирган.

Юқорида қайд этилган Тартибнинг 57-бандига биноан, банкрот деб топилган корхона кредиторлари олдидаги қарздорлик банк кредити қопланганидан кейин қаноатлантирилиши белгиланган. "Кибо болалар пойафзали" қўшма корхонаси 510,0 млн. сўмга сотилиб, банкнинг кредит қарзи қопланмаган.

Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасини нотўғри талқин қилган.

Ваҳоланки, ушбу қоида бир хил ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбатини белгилайди. "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддаси тугатиш жараёнида кредиторлар талабини қаноатлантириш учун қўлланилади, юқорида қайд этилган Тартибнинг 57-банди эса, тижорат банкларига реализация қилинган иқтисодий ночор корхоналарни сотишдан тушган пул маблағларини кредиторларга тақсимлаш тартибини белгилайди, яъни ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳар хил ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.

Шу сабабли иқтисодий ночор корхоналарни сотишдан тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган Тартиб асосида тақсимланиши зарур.

Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни ҳуқуқий баҳолаган ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, асосли равишда даъвони рад этган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 5-сон


















Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск