ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 07.04.2009 й. 10-0806/15714-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.04.2009 й.

N 10-0806/15714


(КЎЧИРМА)




Даъво тартибида кўрилаётган ишда жавобгарга нисбатан банкротлик ишининг мавжудлиги аниқланса, хўжалик низоси бўйича иш юритиш тугатилади


Ҳамза туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 81634906,53 сўм солиқ қарзи ундирувини "Jahon-paypoq" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкига қаратишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш, кассация протестида эса ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ҳамза туман давлат солиқ инспекцияси давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 81634906,53 сўм солиқ қарзи ундирувини "Jahon-paypoq" масъулияти чекланган жамиятининг мол-мулкига қаратишни хўжалик судидан сўраган.

Биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвони қаноатлантирган.

Ҳамза туман давлат солиқ инспекциясининг "Jahon-paypoq" масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича 2008 йил 21 ноябрдаги суд ажрими билан иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан банкротлик иши қўзғатилган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи қисмига биноан банкротлик таомили қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этиладиган кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.

Аммо биринчи инстанция суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иш юритиш учун қабул қилинганидан кейин солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги даъвони иш юритиш учун қабул қилиб, ишни мазмунан кўрган.

Ваҳоланки, агар банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза берилгунга қадар пайдо бўлган қарзни ундириш ҳақида кредитордан хўжалик судига даъво аризаси тушган бўлса, Хўжалик процессуал кодекси 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ даъво аризасини қабул қилиш рад этилади. Даъво тартибида кўрилаётган ишда жавобгарга нисбатан банкротлик ишининг мавжудлиги аниқланса, у ҳолда Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига асосан хўжалик низоси бўйича иш юритиш тугатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2006 йил 27 январдаги 142-сон қарори 6-бандининг иккинчи ва учинчи қисмларида тушунтириш берилган.

Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатишни лозим топади.

Биринчи инстанция судида ишни кўриш билан боғлиқ 7200 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасига юкланади. Кассация инстанцияси судида ишни кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатлари даъвогардан жавобгарга ундирилади, ортиқча тўланган 2200 сўм почта харажатлари эса жавобгарга қайтарилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 9-сон











Время: 0.0128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск