ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 16.12.2008 й. 14-0809/6998(21)-сонли Қарори)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.12.2008 й.

N 14-0809/6998(21)


(КЎЧИРМА)




Даъвогарнинг низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаганлиги даъвони кўрмасдан қолдиришга асос бўлади


Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хўжалик судига мурожаат қилиб, "Водрем-25" очиқ турдаги акциядорлик жамиятини тугатишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, "Водрем-25" очиқ турдаги акциядорлик жамияти Самарқанд шаҳар Темирйўл туман ҳокимлиги томонидан 1995 йил 11 июлда давлат рўйхатидан ўтказилган. Унинг низом жамғармаси 430000 сўм миқдорида белгиланган.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги "Водрем-25" очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг Низом жамғармаси тўлиқ шакллантирилмаганлигини важ қилиб кўрсатиб, уни тугатиш ҳақида даъво аризаси берган.

Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолият кўрсатмаётган ва устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибига риоя этмасдан даъво аризаси берганлигига биринчи инстанция суди эътибор бермасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвони рад этган. Апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган "Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 3.1 бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органларга, асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.

Корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти - бир ой муддатда) ихтиёрий равишда ўзини тугатишга киришмаган ёхуд муассислар (қатнашчилар) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган орган корхонани ихтиёрий равишда тугатишни рад этган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхонани тугатиш тўғрисида хўжалик судига бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда даъво аризаси юборади.

Аммо ушбу ҳолда рўйхатдан ўтказувчи орган жамият муассислари (иштирокчилари)га корхонани ихтиёрий тугатиш ҳақида ёзма таклиф юбормаган.

Бундай ҳолда суд Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-бандига асосан даъвони кўрмасдан қолдириши лозим эди.

Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 5-сон















Время: 0.0183
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск