ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 29.10.2008 й. 10-0811/7917-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

29.10.2008 й.

N 10-0811/7917


(КЎЧИРМА)




Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин


Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, "Sanoatenergo" давлат унитар корхонасини банкрот деб топишни сўраган.

Суднинг 2008 йил 7 июлдаги ажрими билан А.Холмуратов "Sanoatenergo" давлат унитар корхонасининг мува??ат бошқарувчиси этиб тайинланган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 21 июлдаги ҳал қилув қарори билан "Sanoatenergo" давлат унитар корхонаси банкрот деб топилган, тутатишга доир иш юритиш очилган, тугатиш бошқарувчиси этиб А.Холмуратов тайинланган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 3 сентябрдаги қарори билан апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, аризани рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш, кассация протестида эса суд қарорини бекор қилиб, ишни аттелляция инстанцияси судига янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 156-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар хўжалик судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш (протести келтириш)га ҳақлидир.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 51-моддасининг учинчи қисмига кўра, хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.

Апелляция инстанцияси суди қарорида "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 125-моддасининг учинчи қисмида хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилиши, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилиши, қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисига юклатилиши, шунингдек тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариши қайд этилганлиги кўрсатилиб, "Sanoatenergo" давлат унитар корхонаси собиқ раҳбари В.Набижоновнинг апелляция шикояти беришга ваколати йўқлиги ҳақида нотўғри хулосага келинган. Апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилиб, хатоликка йўл қўйилган. Чунки, суднинг ҳал қилув қарори билан АХолмуродовнинг "Sanoatenergo" давлат унитар корхонасини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги қарздорни ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 142-сонли қарорининг 22-бандида Қонуннинг 50-моддасига кўра банкротлик тўғрисидага иш бўйича хўжалик судининг қарорлари ва ажримлари дарҳол ижро этилиши, лекин бу ҳол суд ҳужжатлари қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киришини билдирмаслиги, уларнинг устидан ХПКда назарда тутилган тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Шунинг учун суд қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилиши, апелляция шикояти мазкур инстанция судида Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси талаблари асосида мазмунан кўриб чиқилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 4-сон













Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск