ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 17.09.2007 й. 10-0708/3639-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.09.2007 й.

N 10-0708/3639


(КЎЧИРМА)




Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай судья кузатувни жорий этиш ҳақидаги масалани ҳал қилиши лозим.


АТ "Ипотека банки" Сирғали туман филиали хўжалик судига ариза билан мурожаат этиб, "Фаррух де??он" хусусий фирмасини банкрот деб топишни сўраган.

Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2007 йил 29 майдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 12 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

"Фаррух де??он" хусусий фирмаси кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилиб, қарорни бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2005 йил 28 ноябрдаги 10-0519/10045-сонли ҳал қилув қарорига асосан АТ "Ипотека банки" Сирғали туман филиали фойдасига қарздор - "Фаррух де??он" хусусий фирмаси ва "Қамаши Брайк ЛТД" МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда жами 106060492,30 сўм ундириш белгиланган.

Қарздор томонидан мазкур қарз уч ойдан ортиқ муддатда тўланмаган. Шу сабабли АТ "Ипотека банки" Сирғали туман филиали судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорлик энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваридан ортиқ, яъни 106060492,30 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, қарздорни банкрот деб топишни сўраган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига кўра, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Биринчи инстанция суди томонидан қарздорларнинг жами қарзлари энг кам иш ҳақи миқдорининг беш юз бараваридан ортиқлиги, яъни 106060492,30 сўмни ташкил қилиши ҳамда уч ой давомида тўланмаганлиги ва мажбурият бажарилмаганлиги ҳолатига эътибор берилмаган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Қонун 48-моддасининг иккинчи қисмида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза тушган кундан эътиборан судья ўн кундан кечиктирмай кузатувни жорий этиш ҳақидаги масалани ҳал қилиши белгиланган.

Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда, банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлашда "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 48-моддаси талабига риоя этилмаган ва қарздорга нисбатан кузатув жорий қилинмаган, унинг фаолиятини ўрганиш учун суд бошқарувчиси тайинланмаган, қарздорнинг моддий аҳволи ўрганилмаган.

Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун юбориш тўғрисида асослантирилган ҳамда қонуний қарор қабул қилган деб ҳисоблаб, қарорни ўзгаришсиз қолдиришни, давлат божи ва почта харажатларини "Фаррух де??он" хусусий фирмасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 1-сон
















Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск