ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 11.04.2007 й. 12-0603/10731-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.04.2007 й.

N 12-0603/10731


(КЎЧИРМА)




Фермер хўжалиги фермер хўжалиги аъзоларининг қарорига биноан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарори билан тугатилади


"Камола Аҳмедова" фермер хўжалиги судга Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ва "Аббосова Гулноза" фермер хўжалигига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ҳокимнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар - Ховос туман ҳокимлиги кассация шикояти билан мурожаат қилган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Камола Аҳмедова" фермер хўжалиги Ховос тумани ҳокимининг 2005 йил 1 декабрдаги 773-сонли қарори билан давлат рўйхатига олинган. Ушбу қарор билан фермер хўжалигига "Э. Қа??оров" фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудидаги 13-контурдан жами 44,6 гектар ер майдони ажратилган. Туман ҳокимининг 2006 йил 17 мартдаги 178-сонли қарори билан фермер хўжалигига қўшимча 31,1 гектар ер майдони ажратилиб, умумий ер майдони 76,2 гектар қилиб белгиланган.

"Камола Аҳмедова" фермер хўжалиги ижрочи раҳбари М. Мамадияров Ховос тумани ҳокими номига 2006 йил 30 июнда ариза бериб, туман ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер ижараси шартномасини муддатидан оддин бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатишни сўраган.

Ховос тумани ҳокими 2006 йил 4 июнда фермер хўжалиги фаолиятини тугатиш ва ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида 349-сонли қарор қабул қилган. Мазкур қарордан норози бўлиб даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли қарор қабул қилган деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддасига мувофиқ юридик шахс қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ, шу жумладан, юридик шахснинг амал қилиш муддати тугаши, уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан ёки юридик шахсни ташкил қилиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юридик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганида.

"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига биноан фермер хўжалиги фермер хўжалиги бошлиғининг қарори билан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарори билан тугатилади. Мазкур Қонуннинг 4-моддасига асосан фермер хўжалигининг бошлиғи шу фермер хўжалигининг муассиси - фермердир.

Туман ҳокими фермер хўжалигини тугатишга М. Мамадияровнинг аризасини асос қилиб олган. Ваҳоланки, М. Мамадияровнинг фермер хўжалигини тугатиш ҳақида қарор қабул қилишга ваколати бўлмаган.

Апелляция инстанцияси суди ҳам ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келиб, қарор қабул қилган.

Жавобгарнинг бугунги кунда фермер хўжалиги суднинг ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган, шу сабабли туман ҳокими қарорини ҳақиқий эмас деб топиш мақсадга мувофиқ эмас деган важларини судлов ҳайъати инобатга олмади. Чунки, мазкур ҳал қилув қарори 2007 йил 27 мартда қабул қилинган ва унинг устидан шикоят қилиш муддати тугамаган. Иккинчидан, фермер хўжалигини банкрот деб топиш билан туман ҳокимининг 2006 йил 4 июлдаги 349-сонли қарорининг чиқарилиши ўртасида сабабий боғланиш йўқ.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантириш учун қонуний асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ва хўжалик судининг ҳал қилув қарори ва қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 7-сон













Время: 0.0340
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск