ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 06.09.2006 й. 15-0604/3878-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.09.2006 й.

N 15-0604/3878


(КЎЧИРМА)




Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятни бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.


"Сурхонпахтасаноат" ХАБ хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор - "Cotton export" компаниясини кредиторлик қарзлари бўйича талабларини уч ой ва ундан ортиқ вақт мобайнида қаноатлантира олмаганлиги сабабли банкрот деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор корхона банкрот деб топилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Хўжалик судининг қарорларидан норози бўлиб, қарздор Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилган.

Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор кредиторлар, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзлари бўйича талабларини уч ой ва ундан ортиқ вақт мобайнида қаноатлантира олмай, иқтисодий ночор аҳволга тушган.

Жумладан, "Сурхонпахтасаноат" ХАБ ва қарздор ўртасида 2004 йил 14 августда СВ/2-133-сонли пахта маҳсулотини етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Шартнома бўйича қарздорга 42 470 535 сўмлик пахта етказиб берилган. Аммо қарздор етказиб берилган пахта маҳсулоти бўйича 32 149 266 сўм қарз суммасини тўламаган. Фарғона вилоят хўжалик судининг 15-0503/383-сонли хўжалик иши бўйича қарздордан 32 149 266 сўм ундирилган ва 2005 йил 11 мартда ижро варақаси берилган. Аммо ижро варақаси бўйича пул маблағлари уч ойдан ортиқ вақт мобайнида тўланмаган.

Бундан ташқари, қарздорнинг Қўқон ДСИ олдида солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича 300 млн. сўм миқдоридаги қарзи мавжуд бўлиб, улар ҳам уч ойдан ортиқ вақт мобайнида тўланмаган.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурият юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

Судлар томонидан қонуннинг ушбу нормаси тўғри қўлланган ҳолда асосли равишда қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарорлар қабул қилинган.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 2-сон
















Время: 0.0280
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск