язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 06.09.2006 й. 19-0509/7133-сонли Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.09.2006 й.

N 19-0509/7133


(КЎЧИРМА)




Тугатиш бошқарувчиси қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши шарт.


Денов туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхоналарни тугатиш комиссияси хўжалик судига мурожаат қилиб, қарздор - "Денов-Турк" улгуржи савдо ишлаб чиқариш корхонаси бюджет олдидаги 3 650 944 сўм боқиманда қарзлари бўйича талабларни уч ой ва ундан ортиқ вақт мобайнида қаноатлантира олмаганлиги сабабли уни банкрот деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг 2005 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва К.Ч. корхонани тугатиш ишлари бўйича суд бошқарувчиси этиб тайинланган.

2005 йил 14 декабрда тугатиш бошқарувчиси хўжалик судига қарздор корхонани тугатиш ишлари бўйича якуний ҳисоботни тақдим этиб, уни тасдиқлашни сўраган.

Хўжалик судининг 2005 йил 14 декабрдаги ажрими билан суд бошқарувчисининг якуний ҳисоботи тасдиқланиб, тугатишга доир иш юритиш тамомланган.

Мазкур ажрим устидан вилоят прокурори томонидан протест келтирилган. Протестда тугатиш ишлари банкротлик тўғрисидаги қонун талабларига тўлиқ риоя қилинмасдан олиб борилганлиги, тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг дебиторлик қарзлари ундирилмаганлиги оқибатида бюджетга 3,6 млн. сўмдан ортиқ мажбурий тўловлар тўланмаганлиги ҳамда бошқа кредиторларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги, текшириш жараёнида қарздорнинг 54 млн. сўмлик дебиторлик қарзлари мавжуд бўлгани ҳолда тугатиш бошқарувчиси томонидан уларни ундириш чоралари кўрилмаганлиги кўрсатилиб, ажримни бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация протестини қаноатлантиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарзлари бўйича талабларни уч ойдан ортиқ вақт мобайнида қаноатлантира олмай банкротлик ҳолатига тушган.

Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорни тугатиш даврида унинг барча дебиторлик қарзларини ундириш чоралари кўрилмаган. Ваҳоланки, "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 128-моддасига мувофиқ тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг дебиторлик қарзларини ундириш чораларини кўриши шарт.

Кассация протестига илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга кўра, қарздорнинг бир қатор корхоналардан дебиторлик қарзлари мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қиймати 54 млн. сўмни ташкил қилган. Бундан ташқари, қарздорнинг бошқа кредиторлардан ҳам қарзлари мавжудлиги аниқланган.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати кассация протестида келтирилган важларни асосли деб, уни қаноатлантиришни ва хўжалик судининг 2005 йил 14 декабрдаги ажримини бекор қилиб, "Денов-Турк" корхонасини тугатишга доир иш юритувни тиклашни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 2-сон