ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.02.2006 й. 10-0209/2936-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.02.2006 й.

N 10-0209/2936


(КЎЧИРМА)




Тугатишга доир иш юритиш муддати қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йилдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат хўжалик судининг ажрими билан узайтирилиши мумкин.


Тошкент шаҳар прокурори давлат манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, қарздор - "Ўзшаҳарқурилиш" ОАЖни кредиторлар ва бюджет олдидаги қарзлари бўйича талабларини олти ой ва ундан ортиқ вақт мобайнида қаноатлантира олмаганлиги сабабли банкрот деб топишни сўраган.

Хўжалик судининг 2005 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, корхона банкрот деб топилган ва Л. X. корхонани тугатиш ишлари бўйича ишончли шахс этиб тайинланган.

Иш апелляция инстанциясида кўрилмаган.

Банкротлик ишлари бўйича давлат органининг тақдимномасига кўра суднинг 2003 йил 11 июлдаги ажрими билан Л. X. ишончли шахс ловозимидан озод этилиб, X. А. тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.

Кейинчалик кредиторлар йиғилиши қарорига асосан суднинг 2003 йил 28 июлдаги ажрими билан X. А. тугатиш бошқарувчиси вазифасини бажаришдан озод этилиб, М. Р. тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган.

Суднинг 2005 йил 10 ноябрдаги ажрими билан Миробод тумани ДСИ ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг айбдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. 2005 йил 16 ноябрдаги ажрим билан М. Р. тугатиш бошқарувчиси вазифасини бажаришдан озод этилиб, Д. Н. тайинланган, 2005 йил 17 ноябрда тугатиш ишлари якунланганлиги ва тугатиш бошқарувчисининг якуний ҳисоботи тасдиқланганлиги ҳақида ажрим чиқарилган. 2005 йил 21 ноябрдаги ажрим билан маҳаллий давлат ҳокимияти зиммасига қарздорнинг мол-мулкларини ўз балансига қабул қилиб олиш вазифаси юклатилган.

Шаҳар хўжалик судининг мазкур ажримларидан норози бўлиб, собиқ тугатиш бошқарувчиси ва тугатиш комиссияси аъзолари кассация шикояти билан Олий хўжалик судига мурожаат қилинган.

Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топади.

"Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 124-моддасига мувофиқ тугатишга доир иш юритиш муддати қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йилдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат хўжалик судининг ажрими билан узайтирилиши мумкин.

"Ўзшаҳарқурилиш" ОАЖ суднинг 2002 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритув очилган. Қарздорни тугатиш ишлари 2003 йил 19 декабрда якунланиши лозим бўлган бир пайтда 2005 йил ноябрь ҳолатига ҳам тугатиш ишлари якунланмаган ва тугатишга доир иш юритиш муддати узайтирилмаган. Бу даврда 3 нафар тугатиш бошқарувчиси алмаштирилиб, Миробод туман ДСИ ва банкротлик ишлари бўйича давлат органи Тошкент шаҳар бошқармаси мансабдор шахсларининг ўз мансабига сову??онлиги ва ҳокимият ҳаракатсизлиги сабабли тугатиш ишлари қонунда белгиланган муддатларда якунланмаган ва уларга нисбатан суднинг жиноий иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрими тўғри чиқарилган.

Қонуннинг 143-моддасига кўра тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки, шунингдек қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тўғрисида, кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қабул қилишни рад этган тақдирда ва агар қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ариза тақдим этган бўлмаса, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хабарнома олинган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида мол-мулкни балансга олади ва уни сақлаб туриш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди. Мол-мулкни қабул қилишдан бош тортилган ёки қабул қилишдан бўйин товланган тақдирда тугатиш бошқарувчиси тегишли органни мазкур мол-мулкни қабул қилишга мажбурлаш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли. Хўжалик суди мол-мулк топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради.

Биринчи инстанция суди Қонуннинг ушбу нормасини тўғри қўллаган ҳолда банкротлик иши бўйича қарздор корхонани тугатиш, мол-мулкни маҳаллий давлат ҳокимияти зиммасига қабул қилиш тўғрисида тегишли ажримлар чиқарган.

Бундай ҳолда судлов ҳайъати суд ажримларини бекор қилиш учун қонуний асослар мавжуд эмас, кассация шикоятини қаноатлантирмасликни лозим деб ҳисоблайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 2-сон












Время: 0.0121
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск