ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 18.03.2013 й. 10-1214/20285-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.03.2013 й.

N 10-1214/20285


(КЎЧИРМА)




Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади


Даъвогар - Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиникаси (бундан буён матнда клиника деб юритилади) "Ko`k-Saroy NA." хусусий корхонасига (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади) нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ҳамда ноқонуний эгалланган 0,004 гектар ер майдонини бўшатишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлиги, даъвогарнинг мазкур даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқи бор-йўқлиги текширилмасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келинганлиги сабабли, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, клиника ҳудуди ёнида хусусий корхона фаолият олиб борган ва у ўз фаолияти давомида клиниканинг 0,004 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, клиника раҳбарияти ҳамда тегишли органларнинг розилиги ва рухсатини олмасдан, 2 қаватли бино қурганлиги аниқланган.

Хусусий корхона раҳбари томонидан Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиникаси бош шифокорига ўзбошимчалик билан эгалланган ушбу ер майдонидаги ноқонуний қурилмани бир ой ичида ўз ҳисобидан бузиш тўғрисида 2012 йил 2 майда 47-сонли кафолат хати берилган.

Бироқ, кафолат хатида кўрсатилган муддатда хусусий корхона томонидан қурилма бузиб ташланмаган, қилинган мурожаатлар натижасиз қолдирилганлиги сабабли, клиника хўжалик судига мурожаат қилиб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмани бузиш ҳамда ноқонуний эгалланган 0,004 гектар ер майдонини бўшатишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасига асосан, ер участкаларини ажратиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар ҳокимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сонли қарори билан тасдиқланган "Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 2-банди талабига асосан қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар бериш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан амалга оширилади.

Мазкур талабга риоя этмасдан қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 212-моддасига асосан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сон қарорининг 12.1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.

Юқорида қайд этилган асосларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига асосан даъвони қаноатлантириш ва клиника ҳудудидаги 0,004 гектарга тенг майдонда жойлашган икки қаватли бинони хусусий корхонанинг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ноқонуний эгалланган ер майдонини бўшатиш мажбуриятини унинг зиммасига юклаш тўғрисида асосли хулосага келган.

Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри хулосага келган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2015 й., 6-сон





Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск