ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 08.01.2013 й. 15-1103/30710-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

08.01.2013 й.

N 15-1103/30710


(КЎЧИРМА)




Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий юрисдикция судида кўрилади


"Тожидин-обод" хусусий боғдорчилик хўжалиги Сўх туман ҳокимлиги ва "Ҳушёр" ширкат хўжалигига нисбатан хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, Сўх туман ҳокимининг 2011 йил 14 июндаги 192-сонли, "Ҳушёр" ширкат хўжалигининг 2011 йил 20 июндаги 39-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2011 йил 25 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2012 йил 28 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2012 йил 7 августдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Биринчи инстанция судининг 2012 йил 20 сентябрдаги ажрими билан низо юзасидан иш юритиш тугатилган. Шунингдек, хусусий ажрим чиқарилиб, Фарғона вилоят прокуратурасига юборилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2012 йил 7 ноябрдаги қарори билан суд ажрими ва хусусий ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида "Тожидин-обод" хусусий боғдорчилик хўжалиги ер майдонларини қайта ўлчаш бўйича экспертиза ўтказиш ҳақидаги талаб инобатга олинмаганлиги, ўзбошимчалик билан эгалланган деб даъво қилинаётган ер майдони боғдорчилик хўжалигида мавжуд эмаслиги ҳақидаги важлар келтирилиб, биринчи инстанция суди ажримларини ва апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиш ҳамда арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Сўх туман ҳокимининг 201-сонли қарори билан "Тожидин-обод" хусусий боғдорчилик хўжалиги 1995 йил 4 сентябрда давлат рўйхатидан ўтказилган.

"Ҳушёр" ширкат хўжалиги бошқарув ҳайъатининг 1995 йил 20 ноябрдаги 93-сонли қарори билан 3,40 га ер участкасидаги, жами 464 туп мевали дарахтлар фуқаро О.О.га устама ҳақи билан 90480 сўмга хусусий мулк қилиб берилган бўлиб, "Тожидин-обод" хусусий боғдорчилик хўжалиги шу ер участкасида фаолият кўрсатиб келган.

Сўх туман ҳокимининг 2010 йил 17 февралдаги 54-сонли қарори билан хўжаликнинг 2,4 га боғ майдонида янги боғ барпо этишга рухсат берилган ва шу боғ майдонининг ер чизмасида кўрсатилган ер майдонида балиқчилик соҳасини ривожлантириш учун 0,50 га ер майдони ажратилган.

Сўх туман прокуратураси томонидан фуқаро М.Т.нинг аризасини ўрганиш жараёнида "Тожидин-обод" хусусий боғдорчилик хўжалигининг эгаллаб турган ер участкаси қайта ўлчанган ва боғдорчилик хўжалиги томонидан 4,22 га ер майдони эгаллангани, яъни 0,82 га ер майдони ортиқча эканлиги аниқланиб, шу ҳақда 2011 йил 16 март куни далолатнома расмийлаштирилган.

Сўх туман прокуратураси аниқланган ҳолат бўйича 2011 йил 25 апрелда Сўх туман ҳокими номига тақдимнома киритиб, аниқланган қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш борасида чора-тадбир белгилашни сўраган.

Мазкур тақдимнома асосида Сўх туман ҳокими 2011 йил 14 июнда 192-сонли қарор қабул қилган ва боғдорчилик хўжалигининг ноқонуний эгалигида бўлган 0,82 га ер майдонини "Ҳушёр" ширкат хўжалигининг ҳисобига ўтказган.

"Ҳушёр" ширкат хўжалиги бошқаруви ҳайъатининг 2011 йил 20 июндаги 39-сонли қарори билан "Тожидин-обод" хусусий бсғдорчилик хўжалигининг 0,82 га ортиқча ер майдони ширкат хўжалиги ер балансига қабул қилинган.

Туман ҳокими ва ширкат хўжалигининг юқорида баён этилган қарорларидан норози бўлган "Тожидин-обод" хусусий боғдорчилик хўжалиги судга ариза билан мурожаат қилиб, Сўх туман ҳокимининг 2011 йил 14 июндаги 192-сонли, "Ҳушёр" ширкат хўжалигининг 2011 йил 20 июндаги 39-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддасининг тўртинчи қисмида ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса умумий юрисдикция судига тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий юрисдикция судида кўрилиши қайд этилган.

Биринчи инстанция суди низо бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри хулоса қилган. Чунки, "Ҳушёр" ширкат хўжалиги низоли 0,82 га ер майдонини ўз балансига қабул қилганидан сўнг, фуқаро М.Т.га шартнома асосида 10 йил муддатга ижарага берган. Бундай вазиятда низога фуқаро М.Т.нинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахлдорлик вужудга келган.

Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция суди ажримларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.

Судлов ҳайъати қайд этилганларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 12-сон

















Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск