ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.02.2012 й. 12-1102/2776(24)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.02.2012 й.

N 12-1102/2776(24)


(КЎЧИРМА)




Қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб қўйилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганда унга нисбатан бўлган ҳуқуқ бекор қилинади


"Учлик ишонч савдоси" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Жамият деб юритилади) Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Сирдарё вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Гулистон шаҳар ҳокимининг 2011 йил 10 февралдаги 131-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда 2008 йил 22 майдаги 552-сонли қарорини мажбурий ижро қилдиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабнинг 2011 йил 10 февралдаги 131-сонли қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш рад этилган. Арз қилинган талабнинг 2008 йил 22 майдаги 552-сонли қарорни мажбурий ижро қилдириш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида судга тақдим этилган қурилиш ишларига оид ҳужжатларнинг барчаси махсус лицензияга эга бўлган мутасадди ташкилотлар томонидан берилганлиги, бу ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилиши, мазкур иш бўйича адолатли қарор қабул қилиниши учун қурилиш экспертизаси тайинланиши лозимлиги кўрсатилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Гулистон шаҳар ҳокимининг 2008 йил 22 майдаги 552-сонли қарори билан Жамиятга "Ройсон" савдо марказини қуриш учун Н. Зокиров кўчаси ҳудудидан 960 кв.м. ва ободонлаштириш учун 1040 кв.м. ер майдони ажратилган. Ушбу ер майдонида жамият томонидан қурилиш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли Гулистон шаҳар ҳокимининг 2011 йил 10 февралдаги 131-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан 2008 йил 22 майдаги 552-сонли қарор бекор қилиниб, Жамиятга ажратилган ер майдони шаҳар ер фондига қайтариб олинган.

Жамият судга ариза билан мурожаат қилиб, Гулистон шаҳар ҳокимининг 2011 йил 10 февралдаги 131-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда 2008 йил 22 майдаги 552-сонли қарорини мажбурий ижро қилдиришни сўраган.

Биринчи инстанция суди Жамиятнинг Гулистон шаҳар ҳокимининг 2011 йил 10 февралдаги 131-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этиб, асосли тўхтамга келган.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб қўйилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.

Гулистон шаҳар ҳокимининг ер ажратиб бериш тўғрисида 2008 йил 22 майдаги 552-сонли қарорининг 3.5-бандида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан бириктирилган ер майдони икки йил муддат ичида ўзлаштирилмаса, ушбу қарор бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилган.

Ваҳоланки, жамият бу ҳақда огоҳлантирилган бўлса-да, икки йилдан ортиқ вақт мобайнида унга ажратилган ер майдонини ўзлаштирмаган.

Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига асосланиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхгамга келган. Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.

Кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, апелляция инстанцияси суди 2011 йил 8 июндаги ажрим билан суд-қурилиш экспертизасини тайинлаган. Экспертизани ўтказиш Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Сирдарё вилоятлараро бўлинмасига топширилган. Бироқ, давлат суд эксперти суд-қурилиш экспертизаси тайинлаш ҳақидаги ажрим билан танишиб чиқиб, эксперт ечимига қўйилган саволларни ҳал қилиш учун қурилиш соҳасидаги махсус билимлар талаб қилинмаслиги, бу саволларнинг тадқиқоти қурилиш эксперти ваколатига кирмаслиги сабабли, хулоса беришнинг иложи йўқлигини маълум қилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун бериб қўйилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида унга нисбатан бўлган ҳуқуқ бекор қилинади. Жамият эса қурилиш ишларини олиб бориш учун тегишли ташкилотлардан олган ҳужжатларга асосланиб, Гулистон шаҳар ҳокимининг 2011 йил 10 февралдаги 131-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун жамият томонидан олдиндан тўланган суд харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 8-сон



















Время: 0.0508
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск