ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.02.2012 й. 20-1110/17898-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.02.2012 й.

N 20-1110/17898


(КЎЧИРМА)




Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда бекор қилинади


"Ваqо Хо`ja" фермер хўжалиги Когон туман ҳокимлигига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, Когон туман ҳокимининг 2010 йил 7 декабрдаги 664-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва ер участкасини қонуний эгалигига олиб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талабни қаноатлантириш рад қилинган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида фермер хўжалиги бошлиғи номидан ер участкасини ихтиёрий равишда топшириш ҳақидаги ариза сохталаштирилганлиги ҳақидаги важ келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қоддиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Ваqо Хо`ja" фермер хўжалиги бошлиғининг фермер хўжалигига тегишли бўлган ер участкасини туман ҳокимлиги захирасига олиш ҳақида туман ҳокими номига ёзган аризасига асосан Когон туман ҳокимининг 2010 йил 7 декабрда 664-сонли қарори қабул қилинган ва Когон туман ҳокими ва "Ваqо Хо`ja" фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартнома бекор қилинган.

Чунки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 1-банди талабига кўра бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда бекор қилинади.

Биринчи инстанция суди ишда тўпланган барча ҳужжатларни, жумладан фермер хўжаликлари ер участкалари ҳажмларини мақбуллаштириш ва самарасиз фаолият юритаётган ҳамда норентабел фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш бўйича туман ҳокимлиги ҳузурида тузилган комиссия баённомасини инобатга олиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Фермер хўжалиги вакилининг суд мажлисида ва кассация шикоятида баён этган, яъни фермер хўжалиги раҳбари номидан ер участкасини ихтиёрий равишда топшириш ҳақидаги ариза сохталаштирилганлиги ҳақидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, мазкур ҳолатни тасдиқловчи далил судга тақдим этилмаган. Натижада биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулоса қилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 6-сон
















Время: 0.0225
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск