язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Ер муносабатларига оид масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 06.12.2011 й. 15-1103/22777-сон Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.12.2011 й.

N 15-1103/22777


(КЎЧИРМА)




Ҳоким қарори қонун талаблари асосида қабул қилинганлиги боис, даъво рад этилган


"Наргиз-Дилором" автохизмат корхонаси (бундан буён матнда - Корхона деб юритилади) Фарғона шаҳар ҳокимлигига нисбатан даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2011 йил 23 майдаги 391 ва 392-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Фарғона шаҳар ҳокимининг 2011 йил 23 майдаги 391-сонли қарорининг 2-банди, 392-сонли қарорининг 1, 2-бандининг Корхонага ажратилган Фарғона шаҳар, 16-сонли "Ойбек" МФЙ, К. Додхох кўчаси ва П. Маҳмуд кўчаларида жойлашган 1760 кв.м. ер майдонида қурилган 48,63 кв.м.дан иборат мулкни бегоналаштиришга доир қисми ҳақиқий эмас деб топилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.

Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2010 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Де??он бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сон Қарори эълон қилинган. Қарорнинг 1-бандида ҳокимликлар зиммасига 2010 йилнинг 1 июнигача бўлган муддатда бозорлар ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган барча автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларининг белгиланган тартибда бозорлар ва савдо комплексларига топширилишини таъминлаш, уларни назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозлаш, шунингдек 300 та ва ундан кўпроқ турғун савдо нуқталари ва савдо ўринларига эга бўлган бозорлар ва савдо комплексларида машиналарнинг кириш ва чиқиш вақтини қайд этиб турадиган электрон ҳисоблагичларни мажбурий ўрнатиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2011 йил 6 мартда "Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 120-сонли Фармойиш қабул қилинган.

Юқорида баён этилган ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан 2011 йил 23 майда 391-сонли қарор қабул қилинган ва 2007 йил 22 январдаги 12-сонли, 2009 йил 24 июндаги 743-сонли қарорнинг "Фарғона такси саройи" АЖ ва "Фарғона хизмат" МЧЖга тегишли қисмлари бекор қилиниб, улар эгаллаган 3292,25 кв.м.дан иборат ер майдони Фарғона шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтарилган.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан 2011 йил 23 майда яна 392-сонли қарор қабул қилиниб, захирага олинган 3292,25 кв.м. ер майдони, эски гул бозори ёнидаги 870 кв.м.дан иборат пиёдалар йўлагидан 1056 кв.м. қисми автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойи сифатида, шаҳар ҳокимлиги захирасига олинган ер майдонининг 2542,25 кв.м. қисмини кириш-чиқиш йўлаги сифатида, 546 кв.м. қисмини ободонлаштириш учун, жами 4162,25 кв.м. ер майдонини Фарғона шаҳар "Марказий де??он бозори" ОАЖга фойдаланиш учун ижарага берилган. Шу қарорнинг 2-банди билан "Фарғона хизмат" МЧЖ автостоянкаси ҳудудига ётқизилган асфальт ва ободонлаштириш ишлари учун сарф қилинган маблағларни ўзаро келишув асосида, мазкур автостоянкани 2006 йил 30 июндаги олди-сотди шартномасига асосан сотиб олган "Наргиз-Дилором" автохизмат корхонасига тўлаб бериш мажбурияти "Марказий де??он бозори" ОАЖ зиммасига юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 7-моддасига мувофиқ, ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, шаҳар чегараси доирасида эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, шунингдек ерни олиб қўйиш, ер участкаларини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш, ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кимошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш, ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш, ер участкаларига бўлган ҳуҳуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш, ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш, ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш ваколатларига эгадирлар.

Баён этилганлардан кўринадики, Фарғона шаҳар ҳокимининг 2011 йил 23 майдаги 391 ва 392-сонли қарорлари қонуний бўлиб, уларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмас.

Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулоса қилган.

Апелляция инстанцияси суди эса асосли равишда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида тўғри қарор қабул қилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 2-сон