ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 22.08.2011 й. 11-1028/28945-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

22.08.2011 й.

N 11-1028/28945


(КЎЧИРМА)




Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши керак


Янгийўл туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими "Валижон бобо" фермер хўжалиги манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Бой Иброҳим" фермер хўжалигини эгаллаб турган 1,85 гектар ер майдонидан мажбуран чиқариш ва шу ер ҳисобига 2009-2010 йиллар учун тўланган ягона ер солиғи - 304500 сўмни "Валижон бобо" фермер хўжалиги фойдасига ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация протестида суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида "Бой Иброҳим" фермер хўжалиги хабардор қилинмаганлиги, унинг вакили суд мажлиси муҳокамасида иштирок этмаганлиги, иш ҳужжатларига қўшилган жавобгар вакилисиз кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома ва даъвони қисман тан олиш ҳақидаги хат қалбаки эканлиги, ундаги имзо "Бой Иброҳим" фермер хўжалиги раҳбарининг имзоси эмаслиги важ сифатида келтирилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Янгийўл туман ҳокимининг 2008 йил 25 декабрдаги "Бой Иброҳим" фермер хўжалигига ажратилган ер майдонини туман ҳокимлиги захира ер ҳисобига қайтариш тўғрисидаги 1849-сонли қарорига асосан "Бой Иброҳим" фермер хўжалигига боғдорчилик-де??ончилик йўналишида фойдаланиш учун ижарага ажратилган 1,85 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган.

Туман ҳокимининг 2008 йил 25 декабрдаги 2089-сонли қарори билан туман ҳокимлиги захира ер майдони ҳисобидан жами 7,5 гектар ер майдони "Валижон бобо" фермер хўжалигига ажратилган ва фермер хўжалигининг умумий ер майдони 10,9 гектар деб белгиланган. Шунга кўра, 2009 йил 28 августда туман ҳокимлиги ва "Валижон бобо" фермер хўжалиги ўртасида 10,9 гектар ер майдонини 49 йил муддатга ижарага бериш тўғрисида шартнома тузилган.

Янгийўл туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими "Валижон бобо" фермер хўжалиги манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Бой Иброҳим" фермер хўжалигидан давлат захирасига олиниб, "Валижон бобо" фермер хўжалигига қўшиб берилган 1,85 гектар ер майдонини "Бой Иброҳим" фермер хўжалиги бўшатиб бермаётганлигини, натижада у туман ҳокимлиги билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси асосида зиммасига юклатилган мажбуриятни бажара олмаётганлигини асос сифатида кўрсатиб, жавобгарни эгаллаб турган ер майдонидан мажбуран чиқаришни ва ундан 304500 сўм ягона ер солиғини "Валижон бобо" фермер хўжалигига ундириб беришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 41-моддасига кўра, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тикланиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди даъвонинг "Бой Иброҳим" фермер хўжалигини эгаллаб турган 1,85 га ер майдонидан мажбуран чиқариш талабини қаноатлантириб асосли хулосага келган.

Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан 304500 сўм ягона ер солиғини (зарарни) ундиришни сўраган.

Янгийўл туман давлат солиқ инспекциясининг 2011 йил 20 январдаги 13/170-сонли маълумотномасига кўра, "Валижон бобо" фермер хўжалигига 1,85 га ер майдонига 2009 йил учун 125400 сўм, 2010 йил учун 179100 сўм, жами 304500 сўм ягона ер солиғи ҳисобланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

"Бой Иброҳим" фермер хўжалиги 1,85 га ер майдонидан ноқонуний фойдаланиб даромад олган бўлса-да, "Валижон бобо" фермер хўжалиги ер майдонидан фойдаланмасдан ягона ер солиғини тўлаб келган ва оқибатда 304500 сўм зарар кўрган.

Шу сабабли, биринчи инстанция суди асосли хулосага келиб, даъвонинг 304500 сўм ундириш қисмини ҳам тўғри қаноатлантирган.

Кассация протестида келтирилган важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, суднинг даъво аризасини иш юритувга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими буюртма хат билан "Бой Иброҳим" фермер хўжалигига 2011 йил 3 январь куни етказилган. Бу ҳақдаги почта хабарномаси иш ҳужжатларида мавжуд. Бундан ташқари, "Бой Иброҳим" фермер хўжалиги раҳбарининг 2011 йил 7 январдаги ҳамда 2011 йил 21 январдаги илтимосномалари билан суд мажлиси муҳокамасини унинг иштирокисиз кўришга розилик билдирилган бўлиб, бу фермер хўжалигининг штамп ва муҳри билан тасдиқланган. Ушбу ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлиги тўғрисида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим этилмаган.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилиб, асослантирилган суд ҳужжати қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация протестини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 5-сон














Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск