ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.04.2011 й. 14-10-12/18678(28)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.04.2011 й.

N 14-10-12/18678(28)


(КЎЧИРМА)




Туман ҳокимининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарори ҳақиқий эмас деб топилди


"ЕОК-IRODA" кўп тармоқли савдо-ишлаб чиқариш фирмаси Пастдарғом туман ҳокимлигига нисбатан даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 2010 йил 8 сентябрдаги 1259-у-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ва "ЕОК-IRODA" кўп тармоқли савдо-ишлаб чиқариш фирмасига ажратилган 9,0 га ер майдонини қайтариш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Пастдарғом туман ҳокимининг 2009 йил 21 декабрдаги 2725-қ-сонли қарори билан ушбу тумандаги "Намуна" қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Н. Казимов номли массив ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган кўл майдонидан балиқчилик хўжалиги учун "ЕОК-IRODA" кўп тармоқли савдо-ишлаб чиқариш фирмасига 9,0 га ер майдони ажратилган.

Пастдарғом туман прокуратураси ушбу қарор амалдаги қонун талабларига зид эканлигига асосланиб, уни бекор қилиш ҳақида туман ҳокимлигига протест киритган.

Пастдарғом туман ҳокимининг 2010 йил 8 сентябрдаги 1259-у-сонли қарори билан туман ҳокимининг 2009 йил 21 декабрдаги 2725-қ-сонли қарори бекор қилиниб, "ЕОК-IRODA" кўп тармоқли савдо-ишлаб чиқариш фирмасидан 9,0 га ер майдони туман ҳокимлиги захира фондига қайтарилган.

Ушбу қарордан норози бўлган "ЕОК-IRODA" кўп тармоқли савдо-ишлаб чиқариш фирмаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Пастдарғом туман ҳокимининг 2010 йил 8 сентябрдаги 1259-у-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 августдаги "Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 350-сонли қарорининг 5-бандида табиий балиқчилик хўжалиги ҳавзалари балиқ овлаш корхоналарига танлов асосида ижара шартларида камида 10 йил муддатга бириктириб қўйилиши, табиий сув ҳавзалари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ижара шартномаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва танлов ғолиби бўлган балиқ овлаш корхонаси ўртасида тузилиши, ижара шартномаси тузган балиқ овлаш корхоналари томонидан табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш мавжуд биологик ресурслардан ва вужудга келаётган талабдан ҳамда маҳсулдорликни сақлаб қолиш ва балиқ ресурсларини зарур даражада кўпайтиришдан келиб чи??ан ҳолда квотасиз асосда амалга оширилиши, табиий сув ҳавзалари участкаларини ижарага олувчи балиқ овлаш корхоналари табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларига, республика ҳудудида балиқ овлашнинг белгиланган қоидаларига қатъий риоя қилишлари, ҳар йили балиқдарни ўстиришга қўйиб юбориш ва балиқ ресурслари сақланишини ва кўпайтирилишини таъминлаш бўйича бошқа чора-тадбирларни амалга оширишлари шартлиги, ижарачи балиқ овловчи корхоналар томонидан табиатни муҳофаза қилишга доир белгиланган қонун ҳужжатлари, балиқ овлаш қоидалари ва ижара шартномаси шартлари қўпол равишда ва мунтазам бузилган тақдирда ижара шартномаси Қррақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорига кўра муддатидан олдин, белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкинлиги қайд этилган.

Пастдарғом туман ҳокими юқорида баён этилган талабларга риоя қилмаган ҳолда 2009 йил 21 декабрда 2725-қ-сонли қарор қабул қилиб, фирмага 9,0 га ер майдонини балиқчилик хўжалиги ташкил қилиш учун нотўғри берган. Шу сабабли низо бўйича даъво асосли равишда рад этилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 4-сон



















Время: 0.0311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск