ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 08.11.2010 й. 14-1002/9952(1)-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

08.11.2010 й.

N 14-1002/9952(1)


(КЎЧИРМА)




Ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор бўлади


Пайариқ туман ҳокимлиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Орзу" фермер хўжалигига нисбатан ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалиги ҳисобидаги ер майдонларини туман ҳокимлигига қайтаришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинган, фермер хўжалиги ҳисобида бўлган ер майдонларини тўлиғича туман ҳокимлигига қайтариш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини қисман бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Пайариқ туман ҳокимининг 2010 йил 12 мартдаги 263-к-сонли қарорига асосан "Орзу" фермер хўжалигига 135,7 гектар ер ажратилган. Пайариқ туман ҳокимлиги ва "Орзу" фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 25 апрелда 91-сонли ер ижараси шартномаси тузилган.

Жавобгар - "Орзу" фермер хўжалиги раҳбари фермер хўжалигига тегишли 261-контурдаги 0,10 гектар ер майдонида туман ҳокимининг қарорисиз яшаш учун уй-жой қуриб олган. Бу ҳақда бир неча маротаба оғзаки ва 2010 йил 12 июндаги 01-31-352-сонли хат билан фермер хўжалиги томонидан ер майдони мақсадсиз фойдаланилаётганлиги, 394-контурдаги пахта майдонини бегона ўтлар босиб кетганлиги, культивация ишлари олиб борилмаганлиги, шунингдек 261-контурдаги ер майдонининг 0,10 гектарига ноқонуний равишда уй-жой қуриб олинганлиги, ушбу ҳаракатлар қонунга зид бўлганлиги боис фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдони туман ҳокимлигига қайтарилиши тўғрисида жавобгар ёзма равишда огоҳлантирилган.

Жавобгар томонидан ер майдонидан мақсадсиз фойдаланилганлиги, яъни 394-контурдаги пахта майдонлари қаровсиз қолганлиги, агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги, 261-контурдаги 0,10 гектар ер майдонига ноқонуний равишда, ҳеч бир тегишли ҳужжатларсиз яшаш учун шахсий уй-жой қуриб олинганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топган.

Фермер хўжалиги томонидан ер майдонида уй-жой қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ва туман статистика бўлимидан мунтазам равишда йиллик пахта ва ғалла режаларининг тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилмаган.

Тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномаси 17-бандининг учинчи хатбошисида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан, давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 385-моддасининг иккинчи қисмига асосан шартнома бекор қилинганда тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади.

Қайд этилганларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2011 й., 10-сон














Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск