ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 17.02.2010 й. 20-0908/9954-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.02.2010 й.

N 20-0908/9954


(КЎЧИРМА)




Хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир


Ғиждувон туман ҳокимлиги хўжалик судига мурожаат қилиб, "MUQIM SUBHON" де??он хўжалиги фойдаланиб келаётган 0,22 гектар ер майдонини туман захира ерлари фондига ўтказишни сўраган.

"MUQIM SUBHON" де??он хўжалиги судга қарши даъво аризаси тақдим этиб, Ғиждувон туман ҳокимининг 2007 йил 31 январдаги 663-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. "MUQIM SUBHON" де??он хўжалиги томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётган 0,162 гектар ер майдони туман захира фондига олиб берилган, даъво талабининг қолган қисми рад этилган. "MUQIM SUBHON" де??он хўжалигининг қарши даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган.

Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 21 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Суднинг 2009 йил 16 ноябрдаги ажрими билан "Ризобобо-1" фермер хўжалиги ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 4 декабрдаги ажрими билан дастлабки даъво кўрмасдан қолдирилган. Қарши даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган.

Прокуратура томонидан келтирилган кассация протестида ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протест важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар хўжалик судининг мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради.

Дастлабки даъво аризаси суд томонидан 2009 йил 27 июлда иш юритишга қабул қилинган ва ишни мазмунан кўриш бошланган.

2009 йил 4 декабрдан олдин бўлиб ўтган суд мажлисларида Ғиждувон туман ҳокимлигининг вакили иштирок этган бўлса-да, биринчи инстанция суди суд мажлисига унинг вакили келмаганлигини асос қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириб, хатоликка йўл қўйган.

Ғиждувон туман ҳокимлиги вакилининг олдинги суд мажлисларида иштирок этиб, даъвони қувватлаганлиги ушбу иш мазмунан кўрилиши лозимлиги ҳақидаги хулосани беради. Қолаверса, мазкур иш кассация инстанцияси суди томонидан ҳам кўрилган ва биринчи инстанция судига ишни кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.

Ўзбекистон Ресттубликаси Хўжалик процессуал кодекси 190-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.

Биринчи инстанция суди кассация инстанцияси судининг кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда ишни кўриши лозим бўлган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд ажримини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 11-сон



















Время: 0.0500
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск