ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 01.04.2009 й. 21-0806/3949-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

01.04.2009 й.

N 21-0806/3949


(КЎЧИРМА)




Даъвогарнинг даъво предметини ёки асосини ўзгартиришга бўлган хоҳиши ёзма равишда ифодаланган бўлиши ва суд мажлиси баённомасида қайд этилиши лозим


Даъвогар - Навоий шаҳар ҳокимияти жавобгарлар - Кармана туман ҳокимияти, "Металл сервис" ишлаб чиқариш тижорат фирмасига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Кармана туман ҳокимининг 2008 йил 5 январдага 1/11-сонли қарорини бекор қилишни, саноат чиқиндилари ахлатхона ерларини "Металл сервис" ишлаб чиқариш фирмасидан қайтариб олишни ҳамда "Металл сервис" ишлаб чиқариш тижорат фирмасини ахлатхона ҳудудидан мажбурий кўчиришни сўраган.

Хўжалик судининг 2008 йил 9 сентябрдаги ажрими билан "Барно" хусусий фирмаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.

Навоий вилоят хўжалик судининг 2008 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, Кармана туман ҳокимининг 2008 йил 5 январдаги 1/11-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, "Металл сервис" ишлаб чиқариш тижорат фирмаси ахлатхона ер майдонидан мажбурий чиқарилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.

Судлов ҳайъати кассация протестида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация протестини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Навоий шаҳар ҳокимининг 1998 йил 8 июлдаги 756-06-сонли қарорига асосан "Навоийазот" ОАЖнинг шимолий-ғарбий томонидаги саноат чиқиндилари ахлатхонаси жойлашган 22,9 га ер майдони "Барно" хусусий фирмасига ижарага берилган.

Навоий шаҳар ҳокимлиги билан "Барно" хусусий фирмаси ўртасида 1997-2006 йиллар давомида ер ижара шартномалари тузилиб келинган.

Кармана туман ҳокимининг 2006 йил 7 декабрдаги 12/13-сонли қарори билан Кармана тумани "М.Ибрагимов" номли фермерлар уюшмаси ҳудудида жойлашган 21-контурдаги саноат чиқиндилари ахлатхонаси 29 га ер майдони "Металл-сервис" фирмасига доимий фойдаланиш учун берилган.

"Металл сервис" хусусий фирмасига 2006 йил 19 декабрда ерга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи 206042-сонли гувохнома берилган.

Кармана туман ҳокимининг 2007 йил 6 августдаги 8/31-сонли қарори билан "Металл сервис" ишлаб чиқариш тижорат фирмасига доимий фойдаланиш учун ер бериш тўғрисидаги туман ҳокимининг 2006 йил 7 декабрдаги 12/13-сонли қарори бекор қилиниб, саноат чиқиндилари жойлашган ахлатхона ерлари "Металл сервис" ишлаб чиқариш тижорат фирмасидан қайтариб олинган.

Бироқ, Кармана туман ҳокимининг 2008 йил 5 январдаги 1/11-сонли қарори билан "Металл сервис" ишлаб чиқариш фирмасига доимий фойдаланиш учун ажратилган саноат чиқиндилари жойлашган ахлатхона ерларини қайтариб олиш тўғрисидаги 2007 йил 6 августдаги 8/31-сонли қарори бекор қилинган ва саноат чиқиндилари жойлашган ахлатхона ерлари туман ҳокимлиги захира ерлари фондига қайтарилган.

Натижада, Навоий шаҳар ҳокимлиги ва Кармана туман ҳокимлиги ўртасида саноат чиқиндилари жойлашган ахлатхона ерларининг ҳудуд бўйича тегишлилиги юзасидан низо келиб чи??ан.

Навоий шаҳар ҳокимияти Кармана туман ҳокимияти, "Металл сервис" ишлаб чиқариш тижорат фирмасига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Кармана туман ҳокимининг 2008 йил 5 январдаги 1/11-сонли қарорини бекор қилишни, саноат чиқиндилари ахлатхона ерларини "Металл сервис" ишлаб чиқариш фирмасидан қайтаришни ҳамда "Металл сервис" ишлаб чиқариш тижорат фирмасини ахлатхона ҳудудидан мажбурий кўчиришни сўраган.

Суднинг 2008 йил 9 сентябрдаги ажрими билан иш ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида экспертиза тайинланиб, низо юзасидан Навоий вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Навоий вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси мутахассисларининг хулосаси олинган бўлса-да, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги 161-сонли қарори 7-бандининг биринчи хатбошисида даъвогар томонидан даъвонинг предмети ёки асоси ўзгартирилишининг қарорда ёритилиши кераклиги инобатга олиниши лозим. Даъвогарнинг даъво предметини, асосини ўзгартиришга бўлган хоҳиши ёзма равишда ифодаланган бўлиши ва суд мажлисининг баённомасида қайд этилиши кераклиги белгиланган.

Даъвогарнинг даъвосида Кармана туман ҳокимининг 2008 йил 5 январдаги 1/11-сонли қарорини бекор қилиш талаби қўйилганлиги, кейинчалик ҳам ушбу талаб ўзгартирилмаганлиги ҳолатига тегишлича баҳо бермасдан, суд даъво талабидан четга чиқиб, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб, хатоликка йўл қўйган.

Даъвогарнинг даъвосида Кармана туман ҳокимининг 2008 йил 5 январдаги 1/11-сонли қарорини бекор қилиш, саноат чиқиндилари ахлатхона ерларини "Металл сервис" ишлаб чиқариш фирмасидан қайтариш, "Металл сервис" ишлаб чиқариш тижорат фирмасини ахлатхона ҳудудидан мажбурий кўчириш ҳақида учта талаб қўйилган бўлса-да, биринчи инстанция суди даъвогарнинг саноат чиқиндилари ахлатхона ерларини "Металл сервис" ишлаб чиқариш фирмасидан қайтариб олиш ҳақидаги талабини муҳокама қилмасдан, ушбу талаб бўйича қарор қабул қилмасдан процессуал хатоликка йўл қўйган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ маъмурий-ҳудудий бирликларининг чегараларини жойнинг ўзида белгилашга доир материаллар, шунингдек истиқболга мўлжалланган ҳамда лойиҳалаш олдидан ер тузиш ишларига доир бошқа материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 2 февралдаги "Навоий шаҳрининг Бош режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 24-сонли қарори билан Навоий шаҳар чегараларини белгиловчи лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этиш масъулияти Навоий вилоят ҳокимияти зиммасига юклатилган.

Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан шаҳар ва туман ҳокимликлари ўртасида саноат чиқиндилари жойлашган ахлатхона ерларининг ҳудуд бўйича тегишлилиги юзасидан келиб чи??ан низога ойдинлик киритиш учун Навоий вилоят ҳокимиятидан тегишли маълумотлар олинмаган. Вилоят ҳокимлигини ишга жалб қилиш масаласи ҳал қилинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2005 йил 23 декабрдаги "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида"ги 136-сонли қарори 15-бандининг тўртинчи хатбошисида агар кассация инстанцияси суди ишни биринчи ва апелляция инстанцияларида кўришда ишнинг ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлигини ва шу муносабат билан ҳал қилув қарори, қарор етарлича асосланмаганлигини ёки суд ишда иштирок этишга жалб этилмаган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тўғрисида суд ҳужжати қабул қилинганлигини аниқласа, кассация инстанцияси суди суд хужжатини бекор қилади ва ишни янгидан кўриш учун ҳал қилув қарори, қарор бекор қилинган хўжалик суди инстанциясига юбориш ҳақида тушунтириш берилган.

Юқорида қайд этилганларга биноан, судлов ҳайъати 2008 йил 27 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида иш бўйича тарафларни хабардор қилиб, Навоий вилоят ҳокимиятини, Навоий вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри, Навоий вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаларини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилиш масаласини кўриб чиқишни, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши ҳамда ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, ундириш масаласини ҳал этиши лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 12-сон




















Время: 0.0117
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск