ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 17.12.2008 й. 18-0602/1611-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

17.12.2008 й.

N 18-0602/1611


(КЎЧИРМА)




Ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган хўжалик судининг ҳужжати ёки суднинг ҳал қилув қарори, ҳукми ёхуд бошқа органнинг қарори бекор қилинганлиги суд ҳужжатининг қайта кўрилиши учун асос бўлади


Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши филиали якка тартибдага тадбиркор Ш.Муродовнинг манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, якка тартибдаги тадбиркор А.Каримовни ўзбошимчалик билан эгаллаб турган ер майдонидан чиқаришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2006 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанциясининг 2006 йил 3 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2006 йил 28 июндага қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 28 августдаги ажрими билан ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш рад этилган.

Кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 ноябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг 2007 йил 28 августдаги ажрими ҳамда кассация инстанцияси судининг 2006 йил 28 июндаги қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. Кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 ноябрдаги қарори билан 2006 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 3 майдаги қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг якка тартибдаги тадбиркор А.Каримовни ўзбошимчалик билан эгаллаб турган ер майдонидан чиқариш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилган.

Жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор А.Каримов Олий хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 ноябрдаги ажрими ва қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта қўриб чиқишни сўраган.

Судлов ҳайъати аризада келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2005 йил 8 ноябрдаги Х-628/11-сонли қарори билан 1 ва 2-иловалар тасдиқланиб, Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида Насаф кўчасини реконструкция қилиш лойиҳасига асосан бузилиши кўзда тутилган биноларни бузиб олиш ва бузиб олинган дўконлар ҳамда устахоналар қурилиши учун бошқа ер майдони ажратиш кўрсатилган.

Қарор иловаларида якка тартибдаги тадбиркор Ш.Муродовнинг устахонаси бузилишини ва унга Насаф кўчасидаги Пирназаров Собирнинг ҳовлисидан ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Аммо, Қарши шаҳар ҳокимининг 2006 йил 6 мартдаги Х-122/З-сонли қарори билан 2005 йил 8 ноябрдаги Х-628/11-сонли қарорга ўзгартириш киритилиб, қарорнинг 2-иловасига кўра даъвогарга ажратилган ер майдони якка тартибдаги тадбиркор А.Каримовга ажратилиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 204-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган хўжалик судининг ҳужжати ёки суднинг ҳал қилув қарори, хукми ёхуд бошқа органнинг қарори бекор қилинганлиги суд ҳужжатининг қайта кўрилиши учун асос бўлади.

Кассация инстанцияси суди қарор қабул қилишда Қарши шаҳар ҳокимининг 2005 йил 8 ноябрдаги Х-628/11-сонли қарорига асосланган. Мазкур қарорнинг 2-иловасида фуқаро Муродов Шуҳратга фуқаро Пирназаров Собирнинг ҳовлисидан ер майдони ажратилиши назарда тутилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2008 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Қарши шаҳар ҳокимининг 2005 йил 8 ноябрдаги 628/11-сонли қарори 2-иловасининг фуқаро Муродов Шуҳратга Қарши шаҳридаги фуқаро Пирназаров Собирнинг ҳовлисидан ер майдони ажратиш ҳақидаги 15-банди бекор қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати якка тартибдаги тадбиркор А.Каримовнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 ноябрдаги қарорини бекор қилишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 6-сон

















Время: 0.0133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск