ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 05.11.2008 й. 15-0804/10348-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

05.11.2008 й.

N 15-0804/10348


(КЎЧИРМА)




Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бериши лозим


"Аввал Муқим замини" фермер хўжалиги судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Фарғона туман ҳокимининг 2007 йил 7 декабрдаги 768-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Фарғона вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган. Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

"Аввал Муқим замини" фермер хўжалиги кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларига қараганда, "Аввал Муқим замини" фермер хўжалиги раҳбари ишлаш учун имконияти йўқлиги ва соғлиғи ёмонлашгани туфайли туман ҳокими номига фермер хўжалиги учун ажратилган 15,4 гектар ерни туман захирасига қайтариб олишни сўраб ариза билан мурожаат қилган. Туман ҳокими томонидан 2007 йил 7 декабрда 768-сонли қарор қабул қилиниб, ушбу қарор билан фуқаролар (фермер хўжаликлари бошлиқлари) томонидан ўзларига ажратиб берилган ер майдонларини туман захирасига қайтаришини сўраб ёзган хатларга асосан қарор иловасида кўрсатилган ер майдонлари фермер хўжаликларидан туман захирасига қайтарилиб, фермер хўжаликларини тугатиш ишларини амалга ошириш тегишли идоралар зиммасига юклатилган.

Ушбу қарорнинг иловасида "Аввал Муқим замини" фермер хўжалигининг 358-контурда жами 15,6 га ери бўлиб, шундан 15,4 га экин ер майдони туман захирасига қайтарилиши, фермер хўжалиги тугатилиши, тугатиш ишлари тегишли идоралар зиммасига юклатилганлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-модасида ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда бекор қилиниши белгиланган.

Фермер хўжалиги ва туман ҳокимлиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда шартнома бекор қилиниши кўрсатилган.

"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига кўра, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечиш фермер хўжалигини тугатишга асос бўлади.

Фарғона туман ҳокими юқоридаги қонун талабига ҳамда шартнома шартига асосланиб, "Аввал муқим замини" фермер хўжалиги раҳбарининг аризасига асосан ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш ҳақида қарор қабул қилган.

Туман ҳокимининг 768-сонли қарорида бир нечта фермер хўжаликларининг ер майдонларини туман захирасига қайтариш белгиланган бўлса-да, даъвогар бошқа фермер хўжаликлари номидан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ваколати борлиги ҳақидаги далиллар ва асосларни судга тақдим қилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бериши лозим.

Қайд этилганлардан кўриниб турибдики, биринчи инстанция суди фермер хўжалигининг даъво талабини рад этиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 4-сон


















Время: 0.0231
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск