ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 18.06.2008 й. 11-0821/2047-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.06.2008 й.

N 11-0821/2047


(КЎЧИРМА)




Ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади


"ХАМIDULLA-SOBIR" фермер хўжалиги хўжалик судига мурожаат қилиб, Бўка туман ҳокимининг 2007 йил 30 октябрдаги 568-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Суднинг 2008 йил 22 февралдаги ажрими билан "Суюн ота" фермер хўжалиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бўка туман ҳокимлигига хусусий ажрим киритилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бўка туман ҳокимининг 2006 йил 26 январдаги 43-сонли қарори билан "ХАМIDULLA-SOBIR" фермер хўжалиги ташкил этилиб, унга жами 24,7 га ер майдони ажратилган.

Туман ҳокимлиги билан "ХАМIDULLA-SOBIR" фермер хўжалиги ўртасида 2006 йил 31 январда ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси тузилиб, ушбу шартнома 2006 йил 1 февралда 827-рақам билан туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилган.

Бўка туман ҳокими томонидан 2007 йил 30 октябрда даъвогарга ажратилган ер майдонини туман захира фондига қайтариш ҳақида 568-сонли қарор қабул қилинган. Мазкур қарорда "ХАМIDULLA-SOBIR" фермер хўжалигининг аризасига асосан фермер хўжалигига ажратилган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш, танлов ўтказилгунга қадар ушбу ер майдонини "Суюн ота" фермер хўжалигига ажратиш ва "ХАМIDULLA-SOBIR" фермер хўжалигини тугатиш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасига кўра ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади.

"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига кўра, фермер хўжалиги фермер хўжалиги бошлиғининг қарорига биноан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.

Бўка туман ҳокимлиги томонидан юқорида қайд этилган қонун нормаларига зид равишда, яъни, фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилмасдан ва фермер хўжалигини тугатиш ҳақида фермер хўжалиги бошлиғининг қарори қабул қилинмасдан туриб, даъвогарга ажратилган ер майдонини туман захирасига қайтариш ва фермер хўжалигини тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шунинг учун биринчи инстанция суди Бўка туман ҳокимининг 2007 йил 30 октябрдаги 568-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида тўғри хулосага келган. Бўка туман ҳокимининг 2007 йил 30 октябрдаги 568-сонли қарорида ушбу қарор фермер хўжалигининг аризаси асосида қабул қилинганлиги кўрсатилган бўлса-да, жавобгар фермер хўжалиги ерини қайтариш ва фермер хўжалигини тугатиш ҳақида ариза берганлиги ҳолатини исботлаб бермаган.

Даъвогарга ажратилган ер майдони ҳозирда "Болбек-Карвон" фермер хўжалигига ажратиб берилганлиги учун ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги кассация шикоятида келтирилган важларни инобатга олиб бўлмайди. Чунки, биринчидан, мазкур низо даъвогар ва Бўка туман ҳокимлиги ўртасида бўлиб, ҳақиқий эмас деб топилган туман ҳокимининг қарори "Болбек-Карвон" фермер хўжалигининг манфаатига таъсир қилмайди. Иккинчидан, Бўка туман ҳокимининг "Болбек-Карвон" фермер хўжалигига дастлаб даъвогарга ажратилган 24,7 гектар ер майдонини ажратиш ҳақидаги 2008 йил 17 январдаги 44-сонли қарори Тошкент вилоят хўжалик судининг 2008 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 1-сон













Время: 0.0094
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск