ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 11.06.2008 й. 21-0803/583-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.06.2008 й.

N 21-0803/583


(КЎЧИРМА)




Бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ер участкаси берилган муддат тугаганда бекор қилинади


"Де??онозод" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Хатирчи туман ҳокимлигининг 2004 йил 13 декабрдаги К-1511-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва жавобгарга ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини тузиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Хатирчи туман ҳокимининг 1994 йил 11 февралдаги К-02/121, К-02/122-сонли қарорларига асосан собиқ "Зарафшон" давлат хўжалиги ҳудудидан "Де??онозод" фермер хўжалигига 5 гектар ер майдони 10 йил муддатга ижарага ажратилган. "Де??онозод" фермер хўжалиги қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, ижарага берилган ер майдонидан фойдаланиб келган. Хатирчи туман ҳокимлиги даъвогарга ижара шартномаси асосида тегишли бўлган 5 гектар ер майдонини туман захира ер фондига қайтариб олиш тўғрисида 2004 йил 13 декабрда К-1511-сонли қарор чиқарган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ер участкаси берилган муддат тугаганда бекор қилинади.

Даъвогарга ер майдони ўн йил муддатга ижарага берилганлиги ва ушбу муддат тугаганлиги сабабли туман ҳокимлиги юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, фермер хўжалигига берилган ер майдонини туман захира ер фондига қайтариш ҳақида тўғри қарор чиқарган.

Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвони рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 12-сон


















Время: 0.0411
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск