ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 11.06.2008 й. 22-0704/9116-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.06.2008 й.

N 22-0704/9116


(КЎЧИРМА)




Агар зарар жабрланувчининг илтимоси ёки розилиги билан етказилган бўлса, зарар етказган шахснинг ҳаракатлари эса жамиятнинг ахлоқий тамойилларини бузмаса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин


Даъвогар - "Жуман қозоқ ўғиллари" фермер хўжалиги жавобгар - Гурлан туман "Де??онобод ММТП"га нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, 8235800 сўм моддий зарар ва 2230000 сўм маънавий зарар, жами 10466800 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвонинг 8235800 сўм моддий зарар ундириш қисми рад этилиб, 2230000 сўм маънавий зарар ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 12 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати, кассация шикоятида келтирилган важларни ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Гурлан туман ҳокимининг 2004 йил 15 мартдаги 81-сонли қарорига асосан "Жуман қозоқ ўғиллари" фермер хўжалигига тупроқ харитаси бўйича ўртача 45 балл-бонитетга эга бўлган жами 37,3 гектар, шундан 33 гектар экин ер майдони пахта ва ғаллачилик маҳсулотлари етиштириш учун ижарага берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 11 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3406-сонли Фармони талабларидан келиб чи??ан ҳолда "Жуман қозоқ ўғиллари" фермер хўжалиги томонидан 2007 йил ҳосили учун давлат буюртмаси бўйича етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов идораларига контрактация шартномасига асосан етиштириш ва топшириш мониторинг тартибида ўрганилганда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги маълум бўлган. Яъни, "Жуман қозоқ ўғиллари" фермер хўжалиги фаолияти пахта-ғаллачилик бўлса-да, 2007 йил учун пахта хом ашёсини давлатга топшириш бўйича контрактация шартномаси тузмасдан, қишлоқ хўжалиги экинлари экишга қасддан тайёрламасдан келган. Фермер хўжалиги ерларнинг шўрини ювиб, ўз вақтида экин экишга тайёрлаши лозим бўлса-да, ушбу зарурий агротехник тадбирларни қасддан амалга оширмасдан, ер майдонларини қаровсиз қолдирган.

Шу боис, тумандаги "Де??онобод ММТП" томонидан "Жуман қозоқ ўғиллари" фермер хўжалигига қарашли ерлар чигит экишга таиёрланиб, 32 гектар ерга чигит экилган. Чигит униб чи??андан кейин ҳам фермер хўжалиги ғўза ниҳолларини парваришлаш юзасидан агротехник тадбирларни амалга оширмаган. Натижада "Де??онобод ММТП" ходимлари томонидан фермер хўжалигининг 32 гектар еридаги ғўза ниҳоллари парваришланган ва пахта хом ашёси етказиб бериш юзасидан контрактация шартномаси тузилиб, шартнома мажбуриятлари ортиғи билан бажарилган.

"Жуман қозоқ ўғиллари" фермер хўжалигига ажратилган 37,3 гектар, шундан 33 гектар экин ер майдонига экилган пахта қаровсиз ётганлиги сабабли тумандаги махсус комиссия хулосаси ва билдиргисига асосан ғўза ниҳолларини парваришлаш учун ер майдонини "Де??онобод ММТП" ихтиёрига ўтказиб бериш сўралган ва туман ҳокимлигининг розилиги олинган.

Фермер хўжалиги даъво аризасида ўзи шу майдонга пахта экиб, даромад олиши мумкинлигини билдириб, "Де??онобод ММТП"дан 8235800 сўм моддий зарар ва 2230000 сўм маънавий зарар, жами 10466800 сўм ундиришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 985-моддасининг 1-бандига кўра, ғайриқонуний ҳаракат туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар қонунда назарда тутилган ҳолларда тўланиши лозим. Агар зарар жабрланувчининг илтимоси ёки розилиги билан етказилган бўлса, зарар етказган шахснинг ҳаракатлари эса жамиятнинг ахлоқий тамойилларини бузмаса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин.

Фермер хўжалиги томонидан пахта ёки буғдой етказиш юзасидан шартнома тузилмаганлиги ва агротехник тадбирлар амалга оширилмасдан, ер майдони қаровсиз қолдирилганлиги сабабли ушбу ер майдонидан жавобгар туман ҳокимининг розилиги билан фойдаланган. Шунинг учун даъвогарнинг моддий зарарни ундириш тўғрисидаги талаби асоссиздир.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига асосан низо хўжалик судига тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилиши лозим.

Судлар томонидан даъвони рад этиш ҳамда даъво талабларининг маънавий зарар ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида тўғри хулосага келинган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 1-сон













Время: 0.0259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск