ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 11.06.2008 й. 23-0803/1096-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

11.06.2008 й.

N 23-0803/1096


(КЎЧИРМА)




Суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса, мазкур ҳолат ҳар қандай ҳолда ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади


"Торе Батир" фермер хўжалиги хўжалик судига мурожаат қилиб, Қораўзек тумани ҳокимининг 2007 йил 24 декабрдаги 328/12-сонли қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, Қораўзек тумани ҳокимининг 2007 йил 24 декабрдаги 328/12-сонли қарори иккинчи қисмининг 1 ва 3-бандлари ҳақиқий эмас деб топилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 6 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.

Кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Қораўзек туман "Маданият" тажриба хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссияси томонидан ўтказилган танлов натижалари бўйича "Торе Батир" фермер хўжалиги бошлиғи М.Мадреймов ғолиб деб топилган.

Қораўзек туман ҳокимлигининг 2005 йил 12 декабрдаги 298/1-сонли қарори билан ушбу комиссиянинг танлов натижалари бўйича қабул қилган қарори тасдиқланиб, "Торе Батир" фермер хўжалигига 87 га ер майдони ижарага ажратилган. Туман ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида 2005 йил 23 декабрда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.

2006 йил 25 апрелда туман ҳокимлигининг 119/4-сонли қарори қабул қилиниб, "Торе Батир" фермер хўжалигининг 33 га ер майдони "Таси Даулет" фермер хўжалигига ажратиб берилган. Туман ҳокимлиги билан "Таси Даулет" фермер хўжалиги ўртасида 2006 йил 25 апрелда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг 2007 йил 18 декабрдаги 11/6-07-сонли протести асосида Қораўзек туман ҳокимлиги 2007 йил 24 декабрда 328/12-сонли қарор қабул қилган. Ушбу қарорга биноан 2005 йил 12 декабрдаги 298/1-сонли ҳамда 2006 йил 25 апрелдаги 119/4-сонли қарорлар бекор қилиниб, ер майдонлари туман захира ер фондига қайтарилган ва талабгорлар орасида танлов ўтказиш белгиланган.

"Торе Батир" фермер хўжалиги туман ҳокимлигининг ушбу қарорини қисман, яъни иккинчи қисми, 2-бандидан ташқари қолган қисмларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириб, мазкур қарор иккинчи қисмининг 1 ва 3-бандларини ҳақиқий эмас деб топган.

Биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал хатоликка йўл қўйиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган.

Суд туман ҳокимлиги билан "Таси Даулет" фермер хўжалиги ўртасида 2006 йил 25 апрелда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси амалда бўлиб, тегишли тартибда бекор қилинмаганлиги ҳамда 33 га ер майдонидан "Таси Даулет" фермер хўжалиги фойдаланиб келаётганлигига қарамасдан, уни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилмаган.

Чунки, 2007 йил 24 декабрдаги 328/12-сонли қарор учинчи қисмининг 2-бандида "Торе Батир" фермер хўжалиги ва "Таси Даулет" фермер хўжалигининг ер майдонини ер фонди захирасига қайтариб олиш ва талабгорлар орасида танлов ўтказиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 170-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра, суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса, мазкур ҳолат ҳар қандай ҳолда ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.

Агар апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда Хўжалик процессуал кодекси 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига ёки нотўғри қўлланилишига йўл қўйилган деб топса, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилади ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида"ги 173-сонли қарорининг 17-бандида тушунтириш берилган.

Бундан ташқари, даъво талабида туман ҳокимлиги мазкур қарорининг 1, 3, 4-қисмларини ҳам ҳақиқий эмас деб топиш сўралган бўлишига қарамасдан, биринчи инстанция суди даъвонинг ушбу талабларини муҳокама қилмаган.

Апелляция инстанцияси суди юқоридаги ҳолатларни тўғри баҳолаб, ҳал қилув қарорини бекор қилган ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 12-сон


















Время: 0.0149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск