ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 04.06.2008 й. 18-0805/1014-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.06.2008 й.

N 18-0805/1014


(КЎЧИРМА)




Хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолаши лозим


Даъвогар - якка тартибдаги тадбиркор Рустамова Ойбаҳор Панжиевна хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - "Тижорат бозори" ОАЖ ва Қарши шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармасига нисбатан ғайриқонуний равишда бузиб ташланган савдо дўконининг кадастр қиймати (8651847 сўм)ни ундириш ҳамда шу савдо дўкони эгаллаб турган ер майдонига тенг миқдорда ер майдони олиб беришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 22 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2000 йил 4 декабрдаги Х-980/12-сонли қарорига асосан якка тартибдаги тадбиркор Рустамова Ойбаҳор Панжиевнага "Тижорат бозори" дарвозаси ёнидан ўлчами 30 кв. м. бўлган енгил типда ўрнатилган яхна ичимликлар ва қандолат маҳсулотлари сотиш павильонидан фойдаланишга рухсат этилган. Савдо павильонининг ҳажми қарор иловасидаги шаҳар бош режасидан кўчирмада 6x5 метр кўрсатилган. Юқорида қайд этилган қарорнинг иккинчи бандида якка тартибдаги тадбиркор Рустамова Ойбаҳор Панжиевнага мазкур ҳудудда рухсатсиз қурилиш ишларини бажармаслик юклатилган. Қарорга биноан даъвогар тегишли тартибда кадастр ҳужжатларини расмийлаштирган.

Қарши шаҳар ҳокимининг 1998 йил 17 февралдаги Х-123/2-сонли қарори билан "Тижорат бозори" ОАЖга 2,33 га ер майдони ажратилган.

Даъвогар "Тижорат бозори"нинг қайта реконструкция қилиниши муносабати билан унга тегишли савдо павильони бузиб ташланганлигини ва ажратилган ер майдони тижорат бозори томонидан эгаллаб олинганлигини кўрсатиб, жавобгардан 8651847 сўм ундириш ва ер майдонини олиб беришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 61-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолаши лозим.

Мазкур Кодекс 136-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларига кўра, хўжалик суди ҳал қилув қарорини қабул қилишда далилларга баҳо беради ва иш учун аҳамиятли бўлган қайси ҳолатлар аниқланганлиги ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди.

Суд томонидан ишдаги мавжуд далиллар ҳар томонлама ўрганилмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо берилмаган.

Якка тартибдаги тадбиркор Рустамова Ойбаҳор Панжиевнага ер майдони шаҳар ҳокимининг қарорига биноан фойдаланиш учун ажратилган ва тегишли тартибда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Суд томонидан мазкур ер майдони тижорат бозори учун ажратилган ер майдони ҳудудига кириши ёки кирмаслиги аниқланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ер тузиш илмий лойиҳалаш институти томонидан берилган хулосада низоли ер майдони Қарши "Тижорат бозори" майдонига кирмаслиги кўрсатилган. "Тижорат бозори" ОАЖ томонидан тақдим этилган ҳужжатларда эса мазкур ер майдони бозор ҳудудига кириши кўрсатилган. Суд томонидан ушбу қарама-қаршиликлар бартараф этилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 7-моддасида ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, шаҳар ва туман чегараси доирасида эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага бериш, шунингдек ерни олиб қўйиш шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатига кириши белгиланган. Биринчи инстанция суди якка тартибдаги тадбиркор Рустамова Ойбаҳор Панжиевнага фойдаланиш учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги Қарши шаҳар ҳокимининг қарори бекор қилинмаганлигига, ер майдонини ажратиш Қарши шаҳар ҳокимлиги ваколатига киришини инобатга олмаган ва ишга Қарши шаҳар ҳокимлигини жалб қилмасдан, даъвони рад қилиш тўғрисида барвақт хулосага келган.

Жавобгар зарар сифатида ўзига ажратилган павильоннинг кадастр қийматини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари павильон якка тартибдаги тадбиркор томонидан бузилиб, қурилиш материаллари олиб кетилганлигини билдиришди. Суд мазкур ҳолатларни ҳам аниқламаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.

Ишни янгидан кўриш чоғида юқорида кўрсатилган камчиликларни, низо бўйича такдим этилган ҳужжатлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиб, ишда мавжуд далилларга, тарафларнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишга Қарши шаҳар ҳокимлигини жалб этиб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилиш лозим бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 9-сон










Время: 0.0133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск