ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 28.04.2008 й. 18-0702/10546-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.04.2008 й.

N 18-0702/10546


(КЎЧИРМА)




Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак


Даъвогар - "Рустамов Собир Асадович" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2007 йил июндаги олдиндан шаблон сифатида махсус бланкада ёзилган "Рустамов Собир Асадович" фермер хўжалиги аъзоларининг йиғилиши қарори ва Рустамов Собирнинг 17,2 гектар ер майдонини туман захирасига топшириш ҳақидаги аризасини қонун талабларига мос келмайдиган ҳужжатлар деб топиш, Касби туман ҳокимининг 2007 йил 30 июндаги Х-1012/6-сонли ва 2007 йил 7 июлдаги Х-1034/4-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, "Очилов Абдиназар Очилович" фермер хўжалигидан 17,2 гектар ер майдонини олиб бериш ҳамда туман ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатишни сўраган.

Хўжалик судининг 2007 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 14 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, Касби туман ҳокимининг 2007 йил 30 июндаги Х-1012/6-cонли, 2007 йил 7 июлдаги Х-1034/4-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талаблари қаноатлантирилган, туман ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатиш қисми рад этилган, даъвогарнинг қолган талаблари бўйича иш юритиш тугатилган.

Кассация инстанцияси судининг 2008 йил 7 январдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 5 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Туман ҳокимининг 2007 йил 7 июлдаги 1034/7-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган, даъвонинг 2007 йил июндаги "Рустамов Собир Асадович" фермер хўжалиги аъзоларининг йиғилиши қарори ва Рустамов Собирнинг аризасини қонун талабларига мос келмайдиган ҳужжатлар деб топиш тўғрисидаги қисмлари бўйича иш юритиш тугатилган, даъвонинг туман ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида хусусий ажрим чиқариш талаби рад этилган, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорлари бекор қилиниб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.

Протестда суд қарорларини бекор қилиб, қонуний қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати, иш материалларини, кассация шикояти ва кассация протестида келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгартиришни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, туман ҳокимининг 2006 йил 20 январдаги Х-409/1-сонли қарори билан "Рустамов Собир Асадович" фермер хўжалиги ташкил этилиб, туман ҳокимлиги ва фермер хўжалиги ўртасида 2006 йил 22 январда ер ижараси шартномаси тузилган. Шартномага кўра фермер хўжалигига 62-контурдан 17,2 га ер майдони 30 йил муддатга ижарага берилган.

"Рустамов Собир Асадович" фермер хўжалигининг умумий йиғилиши қарори ва фермер хўжалигининг бошлиғи томонидан туман ҳокими номига ёзилган аризасига асосан туман ҳокимининг 2007 йил 30 июнда Х-1012е/6-сонли қарори чиқарилиб, "Рустамов Собир Асадович" фермер хўжалиги ва туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилиниб, фермер хўжалиги фаолияти тўхтатилган. Ер майдони туман ер захираси фондига қайтарилган.

Туман ҳокимининг 2007 йил 7 июлдаги Х-1034/7-сонли қарори билан 17,2 гектар ер майдони "Очилов Абдиназар Очилович" фермер хўжалигига қўшиб берилган.

Суд инстанциялари томонидан туман ҳокими номига "Рустамов Собир Асадович" фермер хўжалиги бошлиғи томонидан ариза ёзилмаганлигини, фермер хўжалиги аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига ҳам фермер хўжалиги бошлиғи имзо қўймаганлигини инобатга олмасдан, даъвонинг туман ҳокимининг 2007 йил 30 июндаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисмини рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келинган.

Чунки, фермер хўжалиги номидан ёзилган ариза ва фермер хўжалиги аъзоларининг умумий йиғилиши қарори ушбу ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлмаган фермер хўжалиги бошлиғи С.Рустамовнинг акаси Б.Рустамов томонидан имзоланганлиги иш ҳужжатлари, экспертиза хулосаси, Б.Рустамовнинг кўрсатмалари билан тўлиқ тасдиқланган. Қолаверса, туман ҳокимлиги ариза ва умумий йиғилиш қарори Б.Рустамов томонидан имзоланганлигини инкор этувчи далилларни тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Шунинг учун судлов ҳайъати суд қарорларининг даъвонинг туман ҳокимининг 2007 йил 30 июндаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қисмини рад этиш тўғрисидаги қисмини бекор қилиб, ушбу даъво талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.

Апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг 2007 йил июндаги "Рустамов Собир Асадович" фермер хўжалиги аъзоларининг йиғилиши қарори ва Рустамов Собирнинг 17,2 гектар ер майдонини туман захирасига топшириш ҳақидаги аризасини қонун талабларига мос келмайдиган ҳужжатлар деб топиш тўғрисидаги талаби хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас деб тўғри хулосага келиб, иш юритишни тугатган.

Туман ҳокимлиги томонидан ер майдони бўйича тендер ўтказилмасдан, даъвогарга тегишли ер майдони "Очилов Абдиназар Очилович" фермер хўжалигига қўшиб берилган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди туман ҳокимининг 2007 йил 7 июлдаги Х-1034/7-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида тўғри хулосага келган.

Қолаверса, туман ҳокимининг 2007 йил 30 июндаги Х-1012е/6-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиши туман ҳокимининг 2007 йил 7 июлдаги X-1034/7-сонли қарорининг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.

Низоли 17,2 гектар ер майдонининг амалда туман ҳокимлиги захирасига далолатнома билан қайтариб олинмаганлиги, ҳозирги кунда ер майдонидан даъвогарнинг ўзи фойдаланиб келаётганлиги учун даъвонинг ер майдонини олиб бериш тўғрисидаги қисми суд инстанциялари томонидан тўғри рад этилган.

Шунингдек, суд инстанциялари томонидан даъвонинг туман ҳокимига нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги талаби ҳам жиноят иши қўзғатиш учун етарли далиллар мавжуд эмаслиги сабабли тўғри ва асосли равишда рад этилган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларининг даъвонинг туман ҳокимининг 2007 йил 30 июндаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабини рад этиш тўғрисидаги қисмини бекор қилиб, ушбу даъво талабини қаноатлантириш, суд қарорларининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 8-сон













Время: 0.0191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск