ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 25.12.2007 й. 23-0703/11477-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

25.12.2007 й.

N 23-0703/11477


(КЎЧИРМА)




Ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинади


Даъвогар - Чимбой тумани ҳокимлиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - "Руслан" фермер хўжалиги билан 2004 йилда тузилган ерни узоқ муддатга ижарага бериш шартномасини бекор қилишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Руслан" фермер хўжалиги Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама этиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Иш ҳужжатларига кўра, Чимбой тумани ҳокимининг 2004 йил 26 мартдаги 3/121-сонли қарори билан "Руслан" фермер хўжалиги ташкил қилиниб, унга 26,9 гектар (шундан экиладиган ерлар 25,7 гектар ва бошқа ерлар 1,2 гектар) ер майдони ажратилган.

Шунингдек, 2004 йилда Чимбой тумани ҳокимлиги ҳамда "Руслан" фермер хўжалиги ўртасида ерни узоқ муддатга ижарага бериш шартномаси тузилган.

Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан Чимбой тумани ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатлантирилиб, асосли хулосага келинган.

Тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг ўн олтинчи қисми 5-бандига кўра, ерларнинг экологик ҳолати ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда, ижара шартномаси бекор қилиниши белгиланган.

Жавобгар - "Руслан" фермер хўжалиги томонидан агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилмаганлиги, ерга ўз вақтида ишлов берилмаганлиги тупроқ унумдорлигининг пасайишига ва ерларнинг экологик ҳолати ёмонлашувига сабаб бўлган. Ушбу ҳолатлар Чимбой тумани мутахассислари томонидан 2007 йил 20 июлда тузилган далолатнома ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Агрохимстанцияси томонидан берилган маълумотнома асосида ўз тасдиғини топади.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 8-бандида ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши белгиланган.

Бундай ҳолатларда кассация судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, "Руслан" фермер хўжалигининг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 5-сон















Время: 0.0290
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск