ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 28.11.2007 й. 17-0705/3448-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.11.2007 й.

N 17-0705/3448


(КЎЧИРМА)




Акциядорлик жамиятининг мол-мулкини олиш ёки уни тасарруфдан чиқариш билан боғлиқ йирик битимлар тузиш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан якдиллик билан қабул қилинади


Даъвогар - "Чинобод машина-трактор парки" АЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - Балиқчи туман ҳокимининг 2004 йил 25 мартдаги 58-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Иш кўриш жараёнида "Чинобод 102-Автокорхона" ЁАЖ жавобгар сифатида ишга жалб қилинган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Чинобод 102-Автокорхона" ЁАЖ Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини рад қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Балиқчи туман ер танлаш ва ажратиш комиссиясининг қарори асосида Балиқчи туман ҳокимининг 2004 йил 25 мартдаги 58-К-сонли қарори билан "Чинобод машина-трактор парки" АЖ тасарруфидаги 1,64 га ер майдони "Чинобод 102-Автокорхона" ЁАЖга олиб берилган бўлиб, "Чинобод 102-Автокорхона" ЁАЖ ҳудудида эса касб-ҳунар коллежи қурилган. Даъвогар туман ҳокими ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин ер майдонини олиб қўйиш ҳақида акциядорларнинг рухсати олинмагани боис, хўжалик судига мурожаат қилиб, Балиқчи туман ҳокимининг 2004 йил 25 мартдаги 58-К-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.

Чунки, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 90-моддасида "жамиятнинг мол-мулкини олиш ёки уни тасарруфдан чиқариш билан боғлиқ битимлар жамиятнинг Кузатув кенгаши ваколатига кириши" белгиланган. Туман ҳокими эса қарор чиқаришда Кузатув кенгашининг розилигини олмаган.

Бундан ташқари, ушбу ер майдонида "Чинобод машина-трактор парки" АЖнинг қозонхонаси ва мотор цехи жойлашган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасида асосан қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим ҳақиқий эмаслиги белгиланган.

Бундай ҳолда, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, қонуний ва асосли тўхтамга келган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 3-сон














Время: 0.0604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск